Ўшда гўшт нархларини барқарор сақлаш учун мониторинг олиб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, шаҳар мэрининг ўринбосари Адилет Шаршенали уулу Монополияга қарши кураш хизмати билан биргаликда сотувчилар билан гўшт нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик учун тушунтириш ишларини олиб борди.
Ҳозирда шаҳардаги савдо дўконларида гўшт ўртача килограмми 680 сомдан сотилмоқда.