1 декабрдан ўнг рулли автомобиллар билан такси хизматларини кўрсатиш тақиқланади

1 декабрдан бошлаб Қирғизистонда ўнг томонда бошқариладиган автомобиллар билан такси хизматларини кўрсатиш тақиқланиши ҳақида Патрул милицияси огоҳлантирди.

Қолган барча такси ҳайдовчилари шу санагача лицензия олишлари керак.

Лицензия олиш учун сизда учинчи шахс жавобгарлиги суғуртаси, техник кўрикдан ўтиш, тиббий маълумотнома, камида 3 йиллик ҳайдовчилик тажрибаси, транспорт воситалари парки билан меҳнат шартномаси, судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома ва бошқалар бўлиши керак.

Лицензиясиз йўловчиларни ташийдиганлар 7500 сом миқдорида жаримага тортилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ