Мамлакат бўйлаб оғир ва хавфли юкларни ташийдиган транспорт воситаларининг ишлаши устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбирнинг асосий мақсади йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдир.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари қурилиш материаллари ва бошқа оғир юкларни ташийдиган ҳайдовчилар билан жойида учрашиб, уларнинг қоидаларга қатъий риоя қилиши бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди.
Ҳайдовчиларга транспорт воситаларининг техник ҳолатини доимий равишда текшириш, йўлда автомобиллар ва пиёдаларга устуворлик бериш ва оғир юк машиналарининг санитария ҳолатини таъминлаш вазифалари эслатилди.