Ўш аэропортида ноқонуний пул алмаштиргани учун икки фуқаро ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Ҳаво транспорти бошқармасига аэропорт ҳудудида лицензиясиз валюта алмаштириш факти ҳақида маълумот келиб тушган ва дастлабки тергов ўтказилган.
Натижада, валютани ноқонуний алмаштираётган 1994 йилда туғилган фуқаролар К. уулу А. ва 1979 йилда туғилган Т.М. ҳибсга олинган.
Тўпланган материаллар асосида Миллий банк уларга Жиноят-процессуал кодексининг 299-моддасига мувофиқ 17 500 сом миқдорида жарима солган.