Жогорку Кенеш депутатлари учун муддатидан олдин сайлов кампанияси бошланганидан бери мамлакат бўйлаб жами 86 та қонун бузилиши қайд этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати бошлиғи Урмат Баялиев хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу материалларда турли хил қонунбузарликлар мавжуд. Икки номзодга оғир жиноятларда айблов қўйилган. Қолган материаллар тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда ва Марказий сайлов комиссиясига қайтарилмоқда. Бу ҳолда Марказий сайлов комиссияси номзодларга жарима солиш ёки огоҳлантириш ҳуқуқига эга.
«Қонунга кўра, сайлов қонунчилигини бузганлар Жиноят кодексининг 5-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади. Ҳар бир олинган материал батафсил текширилмоқда. Бизнинг ҳудудларимизда махсус мувофиқлаштириш штабларимиз мавжуд», – деди Урмат Баялиев.