Ўш мэри Женишбек Токторбаевнинг кўрсатмасига биноан, Манас Ота ҳудудий бошқармаси ҳудудида муниципал жарима майдончаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Ушбу майдон 50-60 та машинага мўлжалланган бўлиб, шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотураргоҳ қоидабузарликларини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Муниципал жарима майдончаси шаҳар мулки ҳисобланади ва ундан тушган барча маблағлар Ўш шаҳри бюджетига тушади.