Ўш шаҳрида ичимлик суви тўхтатилади

Ўш шаҳар сув таъминоти тизимида профилактик ишлар туфайли бугун, 10 ноябрь соат 23:00да ичимлик суви бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси билдирди.

Маълумотга кўра, шаҳардаги тозалаш ишларини олиб бориш, шунингдек, тизимдаги клапанларни алмаштириш ва Тожик кўчасидаги сув қувурини кўчириш мақсадида Оқбура дарёсининг ўнг қирғоғидаги аҳоли пунктларига ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тизимга сув 11 ноябр куни соат 23:00 дан бошлаб етказиб берилади.

Белгиланган вақтда сув захирасини тўлдиришингизни эслатиб ўтамиз.

Жануби-Шарқий (Юго-Восток) микрорайонида ичимлик суви таъминоти тўхтатилмайди.

Боғланиш учун телефонлар: 8-11-15, 8-11-51 8-11-50. 0553 200 105

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ