Ўш шаҳрида муниципал жарима майдончаси тайёрланмоқда

Ўш мэри Женишбек Токторбаевнинг кўрсатмасига биноан, Манас Ота ҳудудий бошқармаси ҳудудида муниципал жарима майдончаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.

Ушбу майдон 50-60 та машинага мўлжалланган бўлиб, шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотураргоҳ қоидабузарликларини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Муниципал жарима майдончаси шаҳар мулки ҳисобланади ва ундан тушган барча маблағлар Ўш шаҳри бюджетига тушади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ