Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги чегарадаги ветеринария, фитосанитария ва сув ресурслари назорати инспекторларини тана камералари билан жиҳозлашни бошлади.
Мазкур қадамдан кўзланган асосий мақсад текшириш ишларининг шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг масъулиятини ошириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Кузатув камералари томонидан олинган барча видеолар онлайн режимда вазирликнинг Вазият марказига юборилади ва реал вақт режимида назорат қилинади.
Вазирликнинг қайд этишича, мазкур тизим қонунбузарлик ҳолатларини камайтиради, давлат назорати самарадорлигини оширади ва аҳоли ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.