Ўш шаҳрининг Абдикадиров кўчасидаги асосий кўприкнинг нариги томонидаги зинапояларга гранит ётқизиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, кўприкнинг Алимбек дотҳо кўчаси билан кесишган томонидаги зинапоялар ҳам тўлиқ таъмирланиб, гранит билан қопланган ва фойдаланишга топширилган.