Ўш шаҳридаги Маматисаков кўчасидаги кўп қаватли уйдан ёнғин чиқди. 8та ўт ичириш бўлими оловга қарши курашмоқда. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар берди.
Тилсиз ёв ҳақидаги хабар бугун, 19 октябр куни соат 06:34да ёнғинга қарши кураш хизматига келиб тушган.
Айни дамда оловни ўчиришга ФВВдан 8та бўлим, 2 та автонарвон, Фавқулодда вазиятларда бошқариш марказининг тезкор гурухи, қутқарув хизмати ходимлари ҳамда штаб жалб қилинган.
Бундан ташқари воқеа жойига ИИВдан, тез ёрдам ва туман электр тармоқлари ходимлари юборилди.
Жами 200 киши эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, қўшимча маълумот берилади.