Ҳайдовчиларни ўқитиш бўйича янги лицензиялар беришни икки йилга таъқиқлаш жорий этилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашга вақтинчалик мораторий киритди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев томонидан имзоланди.

Қарордан мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш сифатини оширишдан иборат.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 20 октябрдан 2027 йил 31 декабргача янги лицензиялар бериш вақтинчалик таъқиқланади. Ушбу чеклов давлат таълим муассасаларига тааллуқли эмас.

Қарор ижросини президент маъмурияти назорат қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ