Сайлов: 8 октябрь ҳолатига кўра 106 нафар номзод МСКга ариза топширди

Қирғизистон марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, навбатдан ташқари парламент сайловларида 106 нафар номзод ўзини кўрсатган. Уларнинг 68 нафари эркаклар, 38 нафари аёллардир.

МСК раиси Тинчтик Шайназаровнинг сўзларига кўра, агар округда фақат бир жинсдаги номзодлар рўйхатга олинган бўлса, қонунчиликка мувофиқ сайлов яна ўтказилади.

“Ҳозирги маълумотларга кўра, барча 30 та округда аёл номзодлар бор”, – деди у.

“Қирқ Ууз”, “Легализация” ва “Интимак” партиялари ҳам ўз номзодларини кўрсатиш ниятида эканликларини маълум қилди.

Жогорку Кенешга навбатдан ташқари сайловлар 30 ноябр куни бўлиб ўтади, ҳар бир округ учтадан ўрин учун курашади, парламентга эса 90 нафар депутат сайланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ