Хитойдаги байрамлар муносабати билан Торугарт ва Иркештам чегара пунктлари вақтинча ёпилади

Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, Хитой томонининг ташаббуси билан “Торугарт-автойўл” ва “Иркештам-автойўл” ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади.

Чекловлар Хитойда 1-3 октябрь, шунингдек, 6 октябр кунлари бўлиб ўтадиган “Миллий байрам” ва “Ўрта куз фестивали” муносабати билан жорий қилинмоқда.

4—5 октябрь кунлари мазкур назорат-ўтказиш пунктларидан фақат юк машиналари ва юклар ўтиши, жисмоний шахсларнинг ўтиши тўхтатилади.
Ўтказиш пунктлари 7 октябрдан одатдагидек ишлайди.

Чегара хизмати маршрутларни олдиндан режалаштириш ва вақтинчалик чекловларни ҳисобга олиш зарурлигини эслатади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ