Қирғизистонда навбатдаги IV халқ қурултойи 22 декабрь куни бўлиб ўтади

Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, қурултойга 700 нафар делегат сайланади ва ташкилий қўмита тузилади. Делегатларни сайлаш тартиби Миллий кенгаш томонидан белгиланади. Шунингдек, қурултойни ўтказиш бўйича давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди.

Аввалги III Халқ қурултойи тўғрисидаги 2024 йилда чиқарилган фармон ўз кучини йўқотган деб топилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ