Мэр шаҳар туғруқхонаси таъмирланган биносида бўлди, шифокорлар билан учрашди

Бугун, 18 сентябрь куни Ўш шаҳар рахбари Женишбек Токторбаев шаҳар туғруқхонасига ташриф буюрди. Мэр туғруқхонанинг таъмирланган биносида бўлиб, шифокорлар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Туғруқхонанинг илгари хусусий шахслар томонидан фойдаланилган иккита биноси мэр фармойиши билан ҳокимликка қайтарилган. Улардан бири таъмирланиб, фойдаланишга топширилган бўлса, иккинчиси тўлиқ таъмирдан сўнг бугун фойдаланишга топширилди.

Шаҳар туғруқхонасида ҳомиладор аёллар учун ўринлар етишмасди, эндиликда бу муаммо бартараф этилган. Женишбек Токторбоев буйруғи билан туғруқхона ойналари алмаштирилди, оқланди, шароитлар яхшиланди.

Шаҳар раҳбари туғруқхона ходимларига оналар ва чақалоқларга меҳр билан муносабатда бўлиш, уларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ