Қирғизистон президенти Садир Жапаров 22 сентябрь куни, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасидаги Юқори даражали ҳафталик тадбирларда иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига келди.
Давлат раҳбарининг самолёти Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортга қўнди.
Президент Садир Жапаровни АҚШ Президентининг глобал шерикчилик масалалари бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 23-сентябрда Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеясининг умумий дебатларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.
Давлат раҳбари, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Сунъий интеллект: халқаро хавфсизлик ва тинчлик” мавзусидаги очиқ дебатларида ва Иқлим ўзгариши бўйича юқори даражали махсус тадбирда иштирок этади.
Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеяси доирасида қатор икки томонлама учрашувлар, жумладан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ҳам ўтказилади.