Қирғизистонлик ҳунармандлар Нурзат Жоробек қизи ва Муфтидин Бурхониддинов Қўқонда ўтказилган III Халқаро ҳунармандчилик фестивалида совринли ўринлар билан тақдирланди.
Нурзат Жоробек қизи “Қадимги сулола меросхўри” номинациясида биринчи ўринни эгаллаб, 2,5 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди.
Муфтидин Бурхониддинов “Энг яхши ҳунарманд” номинациясида учинчи ўринни эгаллаб, 3 минг доллар билан тақдирланди.
Мукофотларни Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов топширди. Танлов ғолибларини табриклаб, “Ҳар бир асарингиз бебаҳо мерос.Чунки улар меҳнат билан бирга қалб меҳрини, кўз нурини, аждодлар қолдирган анъаналар давомини акс эттиради”, -дея таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, III Халқаро ҳунармандчилик фестивалида дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин ҳунарманд, олим ва мутахассислар иштирок этди.