Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан 744 миллион сом маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ҳисобидан 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тайёрланмоқда. Ўқув-услубий мажмуа дарслик, иш дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмадан иборат.
Жорий йилда 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича 2 миллион 780 минг 20 нусхада янги ўқув-услубий мажмуалар нашр этилади. Айни пайтда “Математика” фанидан 1-синфлар учун янги ўқув-услубий мажмуа “Учқун” ОАЖ босмахонасида 295 минг 880 нусхада чоп этилмоқда.