Ўш шаҳрида Аравон – Оқ бура каналини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.
Айни пайтда каналнинг ўнлаб йиллар давомида ишлатиб келинаётган шлюзлари, сув ўтказгичлари ва бошқа гидротехник иншоотлари эскирган ва таъмирлашга муҳтож. Европа тараққиёт ва тикланиш банки бу мақсадда 17 миллион евро ажратди.
Аравон – Оқбура канали вилоятдаги энг йирик туманлараро ирригация каналларидан биридир. 1968 йилда қурилган каналнинг узунлиги 31 километрдан ошади, сув ўтказувчанлиги эса секундига 25 кубометрни ташкил қилади. Мазкур канал Ўш шаҳрининг Жапалак, Тўлейкон қишлоқ ҳудудлари, Аравон туманидаги Керме-Тўў қишлоқ ҳудуди ва бошқа фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш суви билан таъминлайди. Жами суғориладиган майдонлар 16 минг гектардан ошади.