Кафе ва ресторанларда 15 фоиз хизмат ҳақи бекор қилинади

Кафе ва ресторанларда 15 фоиз хизмат ҳақи бекор қилинади.

Қирғизистонда кафе ва ресторанлар ўз ҳисобига қўшадиган 15 % хизмат ҳақи қонун билан бекор қилинади.

Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлигига Монополияга қарши хизмат бошлиғи Женали Орозбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай тўловнинг қонуний асоси бўлмаса-да, аксарият ресторанлар бу миқдорни асоссиз қўшиб келмоқда. Эндиликда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мижозлар сўрамаган хизматлар учун ҳақ ундиришни тақиқловчи ўзгартиришлар киритилди.

Тегишли таклиф президент маъмурияти билан келишилган ва Адлия вазирлигига юборилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ