Қирғизистонда кундалик эҳтиёжлар учун қўлланиладиган озиқ-овқат нархлари чекланади

Қирғизистонда кундалик эҳтиёжлар учун қўлланиладиган озиқ-овқат нархлари чекланади.

Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раиси Жеенали Орозбаевнинг “Кабар” ахборот агентлигига маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ўн олти турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх сиёсатини белгиловчи қонунга ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиб, парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Унга кўра, нон, шакар шакар, гуруч, ун ва ун маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари каби ўн олти турдаги энг зарур ижтимоий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини тўлиқ назорат қилиш бўйича қонунчилик чоралари жорий этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ