Қирғизистонда гўшт нархи устидан давлат назорати жорий этилади.
Бундай қарор Бош вазир ўринбосари Бакит Торобаев раислигида ўтказилган йиғилишда қабул қилинди.
Бундан кўзланган мақсад гўшт нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, чорва молларининг ноқонуний экспортига йўл қўймаслик, нархларни барқарор сақлашдан иборат.
Шу боис чорва молларини экспорт қилишда миқдорий чекловлар жорий этилади ва чегара назорати кучайтирилади.
Гўшт нархини доимий мониторинг қилиш Монополияга қарши хизматга топширилди. Айни пайтда ветеринария назорати ва контрабандага қарши кураш ветеринария хизмати ва Чегара хизмати томонидан амалга оширилмоқда.