Қирғизистонда яна 37 кишида коронавирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1350 тага етди

Қирғизистонда 22 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.

Янги қайд қилинган 37 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

  1. Бишкек шаҳри – 6 + 3 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
  2. Чуй қилояти — 1;
  3. Норин вилояти — 21;
  4. Ўш вилояти — 6.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 20 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:

  1. Бишкек шаҳри – 9;
  2. Норин вилояти — 7.
  3. Жалолобод вилояти – 2;
  4. Боткен вилояти – 1.
  5. Иссиқкўл -1

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1350 нафарни ташкил қилмоқда, 949 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ