Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи коронавирусга чалинди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи COVID-19 билан касалланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Мария Ван Керхове хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда мавсумдан қатъи назар COVID-19 билан касалланиш кўпайган.

Маълум қилинишича, 5 нафар австралиялик сув полочиси, сузиш бўйича уч карра Олимпия чемпиони британиялик Адам Пити, австралиялик сузувчи Лани Паллистер, Бельгия терма жамоасидаги бир нечта спортчиларда COVID-19 аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден ҳам коронавирусга чалинганди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ