8-август куни Президент Садир Жапаров иш сафари билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига борди.
Давлат раҳбари самолёти Остона шаҳридаги Н.Назарбоев номидаги халқаро аэропортга қўнди.
Президент Садир Жапаровни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Аэропортнинг байроқ устунларига Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатларининг давлат байроқлари илиниб, гилам тўшалиб, фахрий қоровул саф тортди.
Садир Жапаров ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун 8-10 август кунлари Остона шаҳрида бўлади.
Садир Жапаров ташриф доирасида Япония Бош вазири Фумио Кисида билан музокаралар ўтказади. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.