Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди.

Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак, 60 минг сом жаримани тўлаб қўйишга қурбим етади дея ўзбошимчалик қилмоқда. Шундайларга қандай чора кўрилади.

У. Жилқибаев: – Фаол фуқароларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Мансабига, бойлигига ишониб, манмансирамаслик керак. Халқнинг соғлиғини ўйлаш зарур. 60 минг сом ҳақида илк маротаба эшитмоқдаман. Бу ҳақда аниқлайман. Халқни тўплаган, ўша маросимга борган фуқаролар жавобгарликка тортилади. Ундан кўра савобли иш қилиб, жонлиқларнинг гўштини муҳтож инсонларга тарқатиб берса яхши бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ