Ўшда чегарачи ўзини отиб қўйди

Чегара хизмати Ўш вилоятида “қуролдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб» бир чегарачи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати Ўш вилоятида “қуролдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб» бир чегарачи ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа 6 декабрь куни содир бўлган.

“2005 йилда туғилган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган Э.Р. АК-74 автоматидан тасодифий ўқ узган. Жонини сақлаб қолиш саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳарбий хизматчи олган жароҳатдан вафот этди”, — дейилади хизматнинг хабарида.

Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Июль ойида Боткен вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳам ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди. Ўшанда ҳам Мудофаа вазирлиги ўлим «эҳтиётсизлик натижасида» содир бўлганлигини айтган. Яна бир ҳарбий «махсус спорт тадбири» пайтида вафот этган.

Ҳуқуқбонлар Қирғизистонда ҳарбий хизматчилар ўлими ҳоллари борасидаги ишларнинг фақат ўндан бир қисми судгача етиб боришини таъкидлайди. Аммо кўпинча аскар ўлимининг сабаблари ошкор этилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ