Москвада полиция қирғизистонлик такси ҳайдовчисини калтаклаш факти бўйича иш очди

Москва полицияси Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқаросини калтаклаш факти бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Россиядаги ваколатхонасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ИИВ ваколатхонаси “Москва полициясининг тегишли бўлимида жабрланувчининг аризасини расмийлаштиришни ташкил қилган”.

“Такси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, 2023 йил 18 июнь куни тушдан кейин буюртма олинган, шундан сўнг у керакли манзилга етиб бориб, йўловчиларни олиб кетган. Оралиқ нуқтада харидорлардан бири тушиб, дўконга кирган, бир неча дақиқадан сўнг у бир шиша пиво билан чиққан. Машинада спиртли ичимлик ичмаслик илтимосига эркак ўзини ноўрин тутиб, ҳайдовчига таҳдид қила бошлаган. У ҳайдовчининг бош қисмига бир нечта зарбалар берган”, — дейилади ИИВ воқеа тафсилотлари ҳақида.

Қирғизистон фуқароси тан жароҳати олган. Москванинг Басманний тумани полицияси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 116-моддаси бўйича иш қўзғатди. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Бунгача ижтимоий тармоқларда йўловчининг муштлари билан такси ҳайдовчиси устига урилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Маълум бўлишича, такси ҳайдовчиси Қирғизистон фуқароси экан. Хабар қилинишича, жабрланувчи Россия полициясига ариза берган, бироқ у қабул қилинмаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ