Садир Жапаров “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни имзолади, унда оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, таъсисчиларга қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилган. Ҳужжатнинг айрим бандлари давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Жумладан, қонунда қайд этилишича, Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ташкил этилганда чет эл фуқаролари ва компанияларига тегишли юридик шахсларга 35 фоиздан…

Батафсил...

Ўш вилоятидаги масжидларда хавфсизлик кучайтирилади

Энди ҳар бир масжидда юзни таниш видеокамералари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди. Камералар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятчиларни аниқлаш мақсадида ўрнатилади. Таъкидлаш жоизки, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси энди тўлиқ Ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилади ва вилоятнинг барча туманларида юзни таниб олувчи видеокамералар ўрнатилади.

Батафсил...

Мунарбек Сайпидинов Россиядан Қирғизистонга олиб келинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Раим Матраимовнинг вакил ўғлининг ҳибсга олиниши сабабини тушунтирди. Вазирлик маълумотларига кўра, Мунарбек Сайпидинов (2021-йилда Савай қишлоқ ҳукуматини бошқарган) Қорасув туманидаги давлатга қарашли ер участкаларини ноқонуний равишда хусусий мулкка ўтказган. “У Савай қишлоқ ҳукумати ва Давлат ер ресурслари агентлигининг Қорасув туман бўлими ходимлари, хусусий шахслар ва бошқалар билан биргаликда давлат маблағлари ҳисобидан ер ва ижтимоий муассасаларни ноқонуний…

Батафсил...

Ўш мэри хавфли ҳудудларга ташриф буюрди

Бугун, 7 август куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев эрталабки рейд давомида Жибек-Жолу ҳудудий бошқармасига қарашли 101 ва Беш-Капа кўчаларида олиб борилаётган йўлларни кенгайтириш ишлари, Муян канали қирғоқларида хавфли шароитда яшаётган аҳолининг аҳволини кўздан кечирди. Мэр тегишли хизматларга зудлик билан ноқонуний қурилган уй-жойларни бошқа жойга кўчириш, каналнинг қўриқланадиган ҳудудини очиш бўйича кўрсатмалар берди.

Батафсил...

Саиповлар уч авлоди ва уларнинг Қирғизистон, хусусан, Ўш шаҳри ривожига қўшган ҳиссаси

Ярим йилдан бери Ўш шаҳрида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, юздан ортиқ турли иншоотлар бузилмоқда, йўллар кенгайтирилмоқда. Уларнинг орасида турар жой уйлари, дўконлар, ресторанлар ва кафелар ҳам бор. Шаҳар ҳокимияти маълум қилишича, бузилаётган объектлар ноқонуний қурилган ёки “қизил чизиқ”дан ташқарида жойлашган ва бу ишлар бош режа асосида амалга оширилмоқда. Аммо мулк эгалари зарур ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, товон…

Батафсил...