Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи офиси Тошкентда очилади

Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Марказий Осиёдаги биринчи офиси очилади. Ташкилот бош директори Гретель Агилар ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси шу бўлди, деб хабар беради Республика Экология вазирлиги матбуот хизмати. Йиғилишда IUCN ваколатхонаси Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) жойлашгани таъкидланди. Бу халқаро тузилма фаолиятига талабалар, ёш олимлар ва…

Батафсил...

Россияда мигрантларнинг учдан бир қисми биринчи уринишда рус тили имтиҳонидан ўта олмаган

Россияда ҳар учинчи меҳнат мигранти биринчи уринишдаёқ рус тили имтиҳонидан ўта олмаган. Уларнинг ярми кейинги уринишларда ҳам муваффақиятсизликка учраган. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди. «Россия Таълим ва фан вазирлиги имтиҳон натижаларини тизимли мониторинг қилишда давом этмоқда. Аниқланишича, ўрта ҳисобда чет эл фуқароларининг 30 фоизи биринчи уринишда имтиҳондан ўта олмаган. Уларнинг ярмига қадари кейинги уринишларда…

Батафсил...

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев 11,5 йилга қамалди — Жапаров уни афв этишга тайёр

Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2019 йили Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган воқеалар бўйича 11 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм 3 июнь куни кечқурун эълон қилинди, деб хабар беради «АКИpress». Қамоқ муддатидан ташқари, собиқ давлат раҳбарининг мулклари мусодара қилинган ва у давлат мукофотларидан маҳрум бўлган. Қўй-Тош воқеалари бўйича бошқа айбланувчиларга ҳам ҳукм чиқарилган. Шу тариқа,…

Батафсил...

Ўш шаҳар собиқ қозиси қайтадан ҳибсга олинди

Ўш вилояти судининг 29-майдаги қарорига мувофиқ, Ўш шаҳрининг собиқ қозиси Мирланбек Тўқтомушев қайтадан тергов ҳибсхонасига киргизилди. Вилоят судининг 2-июнь куни тарқатган маълумотига кўра, Тўқтомушев 18-июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўшдаги бошқармасига қарашли вақтинча сақлаш муассасасига киргизилган. Терговчининг илтимосига биноан, шаҳар судининг аввалги қарори бекор қилинган. Собиқ қози Мирланбек Тўқтомушев 23-май куни қўлга олингани хабар қилинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси…

Батафсил...

Уддабурон бухгалтер Чуй вилоятига 200 нафар нолегал мигрантни этник қирғиз сифатида олиб кирган

Қирғизистоннинг Чуй вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маҳаллий фирмада ишлаётган, этник қирғиз ниқоби остида ноқонуний мигрантларни рўйхатга олиш схемасини ўйлаб топган ва буни амалга оширган хорижлик бухгалтерни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизматига таяниб, «АКИpress» хабар берди. Матбуот хизмати хабарига кўра, 14 май куни Кемин тумани ИИБ тезкор ходимларига Қароол-Добо қишлоғи меҳмонхонасида чет эл фуқароси ноқонуний яшаб, ишлаб келаётгани…

Батафсил...

Марказий Осиёнинг учта давлати Тожик денгизидан биргаликда фойдаланишга келишиб олди

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон 2025 йил ёзи учун «Баҳри-Тожик» (Тожик денгизи) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 30 май куни Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ўртасида бўлиб ўтган учрашув…

Батафсил...

Қирғизистон ИИВ оиладаги зўравонлик ҳолатлари 36 фоизга ошганини қайд этди

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 6536 та оиладаги зўравонлик ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга кўпдир. Бу ҳақда республика ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Вазирлик бир қатор бошқа статистик маълумотларни ҳам келтирган. Шу тариқа, жорий йилнинг тўрт ойида ички ишлар органлари томонидан оилавий зўравонлик қурбонларига 4967 та ҳимоя…

Батафсил...
1 2 3