Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани муносабати билан баёнот берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти одамлар орасида қурбонлар келтириб чиқарганидан жиддий хавотир билдирди. «Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда. ТИВ минтақада кенг кўламли қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин бўлган вазиятнинг…
Батафсил...Oy: Iyun 2025
Қирғизистоннинг иккита клуби ОФК Чақирув лигасида ўйнайди
Қирғизистон кубоги ғолиби «Мурас Юнайтед» футбол клуби мамлакат чемпиони «Абдиш-Ата» ортидан Осиёнинг учинчи кучли клублар турнири -ОФК Чақирув лигасида ўйнайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар берди. Қирғизистоннинг рейтингдаги ўрнига кўра, мамлакатни 2025/2026 йилги Чақирув лигасининг саралаш босқичида бир клуб — 2024 йили мамлакат чемпиони бўлган Кантнинг «Абдиш-Ата» клуби ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ, Фаластин, Непал, Шри-Ланка, Яман ва Покистон…
Батафсил...Volkswagen ва UzAuto ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Volkswagen компанияси «Ўзавтосаноат» шўъба корхонаси — Alyans Auto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йирик узелли автомобилларни йиғишни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Volkswagen Passenger Cars автомобилларини сотиш, маркетинг ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича директорлар кенгаши аъзоси Мартин Сандер ўзининг LinkedInдаги саҳифасида ёзган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон аҳоли даромадларининг ўсиши ва немис автомобилларига қизиқувчи ўрта табақа қатламининг кўпайиши ҳисобига автомобил…
Батафсил...Қон рангига ғарқ бўлган июнь
Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди. 2010 йилнинг ёзида Қирғизистон жанубида мамлакатнинг яқин тарихидаги энг фожиали воқеалар юз берди — юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, минглаб уйлар вайрон бўлган ва минглаб қочқинларнинг юртини тарк этишга мажбур қилган оммавий миллатлараро тўқнашувлари бўлиб ўтди. 2010 йил 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Ўш шаҳрида қирғиз ва…
Батафсил...Исроил Эронга ҳарбий ҳужум бошлади
13 июнь куни Исроил Эроннинг қатор ядровий ва ҳарбий объектларига ҳужум қилди. «Қўзғалaётган шер операцияси» натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси бош қўмондони, Қуролли кучлар Бош штаби раиси¸ Ҳаво мудофааси раҳбари¸ шунингдек, ядро физикаси бўйича олти етакчи олим ўлдирилди. Исроилнинг 13 июнь кунги авиаҳужумлар натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) бош қўмондони Ҳусейн Салами, Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари¸ генерал Моҳаммад…
Батафсил...Қирғизистонда “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди
11 июндан бошлаб Миллий хавфсизлик идоралари томонидан “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, шу йўл билан куч тузилмалари Қамчибек Ташиев кўрсатмаларини бажармоқда. Ва улар аллақачон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни аниқлаб, ҳибсга олишган. Қўлга олинганлар фильтрация марказига олиб борилиб, Қирғизистон Республикаси ИИВ Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати…
Батафсил...III Бишкек халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Қирғизистон Миллий филармонияси биносида III Бишкек халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати Facebookда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) хабар берди. Тадбир олдидан 26 мамлакат кино саноати вакиллари ушбу форум тимсолига айланган мовий, «самовий йўл» бўйлаб ўтишди. Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар…
Батафсил...Президент парламент сайловлари тизимини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни имзолади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика Жогорку Кенеши (парламенти) депутатларини сайлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ўзгартиришларга кўра, мамлакат парламентига сайловни ўтказиш учун 30 та кўп мандатли ҳудудий сайлов округи тузилиб, уларнинг ҳар бирида учтадан депутатликка номзодлар овоз беришда ғолиб бўлади. Шу билан бирга, Жогорку Кенеш депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи ўз-ўзини илгари…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди. Ҳар икки жамоа ҳам очко жамғарди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни қабул қилди. Ўзбекистонликлар жаҳон чемпионати йўлланмасини кафолатлаган бўлса, рақиблари кейинги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишганди. Бироқ, қатарликлар мезбонларни жиддий безовта қилишди – сўнгги қитъа чемпионатида Осиё Кубогининг икки карра ва амалдаги ғолиби Ўзбекистонни чорак финалда…
Батафсил...Ашхобод туркман фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш қарорини «шошилинч қадам» деб ҳисоблади
Туркманистон фуқароларининг АҚШга киришига қисман тақиқ қўйилгани Ашхободда «ўта тушунмовчилик ва хавотир»га сабаб бўлди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Ташқи ишлар вазирлиги Америка ҳукумати қарорини кенг кўламдаги, жумладан, миграция сиёсатидаги икки томонлама туркман-америка ҳамкорлиги натижаларини ҳисобга олмаган «шошилинч қадам» деб ҳисоблайди. «Мақоми БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари билан уч марта эътироф этилган нейтрал…
Батафсил...Ўзбекистон Россияга ОМОН ходимларининг мигрантларга нисбатан ҳаракатларини баҳолашни сўраб нота юборди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ТИВга нота йўллаб, унда Москва ОМОНи (Росгвардиянинг махсус бўлинмаси) ходимларининг мигрантлар ётоқхонасига уюштирган қўпол рейдига изоҳ бериш ва куч ишлатар тизим ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик маҳкамаси матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Расмийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан 10 июнь куни бўлиб ўтган…
Батафсил...Жапаров Қирғизистоннинг келгуси беш йиллик ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш миллий дастурини тасдиқлади, бу эса кучли ва фаровон республикани шакллантириш йўлида қўлланма бўлади. Сиёсатчининг матбуот хизмати халққа мурожаатини эълон қилди, унда давлат раҳбари ўзи имзолаган ҳужжатнинг асосий бандларини батафсил ёритиб берди. Жапаровнинг таъкидлашича, ушбу стратегик ҳужжат Қирғизистонни ўрта муддатли ривожланишининг устувор йўналишлари ва мақсадларини белгилаб беради. «Бу барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли…
Батафсил...«Июн воқеалари». Қирғизистондаги қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди
Қирғизистон тарихида «Июн воқеалари» ёки «Ўш воқеалари» номи билан муҳрланиб қолган қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди. Ундан бери Қирғизистонда тўртта президент алмашди. Улар ҳар йили 10 июнь куни халқ бирдамлиги ва тинчлик ҳақидаги баёнотлар билан мудҳиш кунларни хотирлашар эди. Этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасидаги тўрт кунлик тўқнашувга 15 йил тўлган санада юқори даражадаги расмий мурожаатлар янграмади. Сўнгги йилларда Қирғизистон расмийлари…
Батафсил...Қозоғистонда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш муҳокамаси қайта жонланди
Қозоғистонда жамоат жойларида инсон юзини беркитадиган кийим-кечакларни кийиш тақиқланиши мумкин. Тегишли ўзгартириш ҳозирда Сенатда кўриб чиқилаётган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга киритиш таклиф қилинди, деб ёзади Tengrinews.kz. Мазкур ташаббус конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитасининг ишчи гуруҳи йиғилишида илгари сурилди. Сенаторларнинг фикрича, янги қоида «юзни таниб олишга халақит берадиган кийим-кечаклардан фойдаланган ҳолда содир этилган» ҳуқуқбузарликлар олдини олишга…
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон чемпиони олти ой ичида тўртинчи мураббийни алмаштирди
«Абдиш-Ата» футбол клубини қирғизистонлик мутахассис Хуршет Лутфуллаев бошқаради. Бу ҳақда Қирғизистон футбол премер-лигаси (ҚФПЛ) матбуот хизмати хабар берди. Лутфуллаев бу лавозимда «Абдиш-Ата» икки ойдан кам вақт ишлаган яна бир қирғизистонлик Мирлан Эшенов ўрнини эгаллайди. Истеъфо сабаби аниқланмаган. Аммо сўнгги тўртта учрашувда жамоа рақибларини уч тўп фарқи билан мағлуб этиб, муваффақиятли ўйнади. «Фарғона» маълумотига кўра, Эшенов тез орада республика терма жамоасига…
Батафсил...NazarNews бош муҳарририга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукми ўз кучида қолдирилди
Қирғизистон Олий суди NazarNews ахборот сайти эгаси ва бош муҳаррири Гулжан Шерипбаевага нисбатан илгари чиқарилган оқлов қарорини асосли деб топди. Бу билан унинг миллий адоват қўзғатиш бўйича айбланишига нуқта қўйилди, деб ёзади 24.kg нашри. Мамлакатнинг олий суд инстанцияси якуний қарорини 9 июнь куни чиқарди. Қайд этилишича, журналистга нисбатан жиноий иш қўзғатилишига Қорбобонинг ёнида ҳижобдаги Қорқизнинг сурати туширилган нашрнинг репости сабаб…
Батафсил...Садир Жапаров учун навбатдаги ислоҳот
Қирғизистон сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг сиёсий оқибатлари таҳлили Қирғизистонда 2025 йил июнь ойида янги сайлов қонунининг қабул қилиниши ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва мухолифат кучларини заифлаштиришга қаратилган мамлакат сиёсий тизимининг тубдан ўзгаришини англатади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сайлов жараёнидаги ўзгаришлар Президент Садир Жапаровнинг авторитар тенденцияларини кучайтиришга, парламент фаолиятида сиёсий партиялар ролини камайтиришга хизмат қилади. Гендер квоталарига эга бўлган янги кўп мандатли тизим…
Батафсил...Ўшнинг марказий майдонидаги Ленин ҳайкали олиб ташланди
Ўш шаҳри марказий майдонида жойлашган, 1917 йилги Октябрь инқилоби етакчиси ва Совет Иттифоқи асосчиси Владимир Ленин ҳайкали олиб ташланди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Узпрессга хабар берган маҳаллий фаол Бахтиёр Мамажонов, ўзи томонидан олинган суратларни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокимияти ёдгорлик демонтаж қилиниши ҳақида аҳолини аввалдан огоҳлантирмаган. “Барча ишлар 7 июнь куни тунги пайтда, аҳоли эътиборини тортмаслик мақсадида амалга…
Батафсил...Қирғизистонда мамлакатдаги биринчи шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Қирғизистондаги Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳри яқинидаги участкада қурувчилар бўлажак шамол электр станцияси (ШЭС) пойдеворини қуйишди, бу мамлакатда биринчи ана шундай иншоот бўлади. Бу ҳақда республика Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Вазирлик раҳбари Бахит Тўробаев ШЭС қурилиши бўйича ишлар бошланганини ҳақиқий ўзгаришлар бошланишининг рамзи деб атади. «Қирғизистонда шамол энергетикасини ривожлантириш бўйича биринчи…
Батафсил...Қишлоқларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларига 250 миллион доллар йўналтирилади
Ҳозирда Қирғизистонда 226 қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мамлакат ҳукумати халқаро молия институтлари билан биргаликда ушбу ташаббуслар учун 250 миллион доллар ажратади. Бу рақамларни Бош вазир ўринбосари – республика Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бахит Тўробаев келтирди, деб ёзади 24.kg нашри вазирликка таяниб. Вазирнинг таъкидлашича, 92 та аҳоли пунктида қурилиш ишлари тугалланган,…
Батафсил...