Ўзбекистонлик мураббий Чингиз Айтматов медали билан тақдирланади

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиадада қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббийга Чингиз Айтматов медали топширилади.

«Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановни инсонпарварлик, бағрикенглик, гуманитар ва халқаро дипломатиянинг юксак савияси учун Чингиз Айтматов медали билан тақдирлаймиз», дейди “Чингиз Айтматов Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.

Акмал Хасанов Париждаги Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлининг секунданти бўлган. Унинг муносабати кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлиб, миннатдорчилик билдирилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ