Президент Жапаров Қирғизистон парламентида гапирганидан кейин Жокоргу Кенеш (парламент) Ўзбекистон билан имзоланган Кампиробод келишувини ратификация қилди. 17 ноябрь куни Қирғизистон Жокоргу Кенеши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлат чегаралари ҳақидаги шартнома ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳақидаги келишуви масалаларини кўриб чиқди. Депутатлар олдида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров гапирган. Кампиробод сув омбори масаласи Қирғизистонда сиёсий жанжалга айланди, сиёсатчилар ҳукуматни…
Батафсил...Oy: Noyabr 2022
Ўзбекистан Сенати ўзбек-қирғиз чегараси ва Кампиробод сув омборига алоқадор икки қонун лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатасининг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари делимитациясига оид шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омбори тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини маъқулланди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълумот тарқатди. Мазкур қонун лойиҳалари 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биратўла уч ўқишда қабул қилинган.…
Батафсил...Садир Жапаров Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Адахан Мадумаровнинг танқидига жавоб берар экан, Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. «Сиз Торт-Кочо бўйича имзолаган протокол ноқонуний деяпсиз, у билан ҳожатхонага боришингиз мумкин. Лекин бошқа тараф буни қилмайди, улар ҳужжатни қўлларига олиб кўрсатадилар. Мен буни бир неча бор кўрсатганман. Остонада [Россия президенти иштирокидаги] уч томонлама учрашув чоғида ҳам буни кўрсатишди, биз шундай имзолаймиз,…
Батафсил...Ташиев: Ўзбекистонга қўшимча бир сотих ҳам ҳам ер ўтмади
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев парламентда Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган шартнома лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди. Ташиев депутатнинг саволига жавоб берар экан, Кампиробод сув омбори остидаги ерлардан ташқари, Ўзбекистонга бирор қарич ортиқча ер ўтказилмаганини айтди. “Бундан ташқари, бир сотих ҳам, бир гектар ҳам ер қўшнига ўтказилмаган. Бунинг учун…
Батафсил...Қирғизистон парламенти «Озодлик» радиосининг аккредитациясини тўхтатди
Қирғизистон парламенти “Озодлик/Озод Европа” радиосининг қирғиз хизмати “Азаттик Медиа” журналистларининг аккредитациясини тўхтатди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни парламентнинг ўзида маълум қилинди. Уларнинг қайд этишича, бу қарор Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Азаттик Медиа сайтларини икки ой муддатга блокировка қилиш ҳақидаги фармони асосида қабул қилинган. Вазирлик 26 октябрь куни «Азаттик»ни блоклашга қарор қилди. Бундан олдинроқ «Азаттик» телеканали теле ва…
Батафсил...Қирғизистоннинг Чечмесида Чашма булоғининг Ўзбекистонга берилишига қарши намойиш бўлди
15 ноябрь куни Қадамжой туманидаги Чечме қишлоғи аҳолиси қирғиз-ўзбек чегараси яқинидаги Чечме булоғига йиғилди. “Улар Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларини аниқлаш бўйича шартномада “Чашма булоғи Ўзбекистонга берилади” деган маълумотга норозилик билдиришиб, булоқнинг қўшни давлатга берилишига қарши фикр айтдилар”, дейилади Озодлик радиоси қирғиз хизмати хабарида. Норозилик намойишида иштирок этган Чечме қишлоқ кенгашининг раиси Садиқ Саламовнинг айтишича, Чашма булоғи баҳсли ҳудуд ҳисобланмайди. “Бу бизнинг…
Батафсил...Қирғизистон Маданият вазирлиги ёлғон ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни тўлдиришни таклиф қилмоқда
Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги “Нотўғри (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг веб-сайтида эълон қилинди. Ҳужжатни асослаш далолатномасида қонуннинг амалдаги таҳририда “камчиликлари борлиги, юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни амалда қўллашда тўсиқлар борлиги” қайд этилган. Ўзгартиришлар ташаббускорларининг фикрича, аризачи оммавий ахборот воситалари/ташкилот ёки жисмоний шахсдан келган туҳматнинг тегишли далилларини тақдим этиши керак. Шу…
Батафсил...Қирғизистонда милиция қўлга олган ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова қўйиб юборилди
Милиция ходимлари Кампирободнинг ўтказилишига қарши ўтказилган митингда қўлга олинган ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасуловани озод қилди. Бу ҳақда унинг ўзи Азаттикка маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ милиция ходимлари фаолга қон босими кўтарилгани сабаб тез ёрдам чақирган. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиси таъкидлаганидек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унга Жиноят кодексининг 128-моддаси («Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик») бўйича айблов қўйган. Аммо…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономарев Қирғизистондан депортация қилинди
Россиядаги “Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари бўйича директори Виталий Пономарев Қирғизистондан депортация қилинди. Бу ҳақда “Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқ ҳимояси ҳаракати Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди. Пономарев Бишкекда ўтаётган ҳуқуқ ҳимоясига бағишланган фестивалга меҳмон қаторида чақирилган эди. Пономарев 14 ноябрда Бишкекнинг “Манас” халқаро аэропортида чегара назоратидан ўтаётганида қўлга олинган ва депортация қилинган. Миллий хавфсизлик қўмитаси хузуридаги Чегара…
Батафсил...Бош вазир Арипов депутатларга Қирғизистон билан чегарага оид қонун лойиҳалари бўйича ахборот берди
Ўзбекистон 5 минг гектарга яқин Андижон (Кампиробод) сув омбори учун Қирғизистонга минг гектар ер бермоқда, қолган 4 минг гектар ер майдони собиқ СССР даврида Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан компенсация сифатида берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар саволларига жавоб бериш асносида маълум қилди. Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси матбуот хизмати қайдича, душанба куни ҳукумат…
Батафсил...НТРК ва НТС Азаттик теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди
“Биринчи радио” МТРК ва НТС телеканали «Азаттик» теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. “Биринчи радио” 23 октябрдан бошлаб техник сабабларга кўра эфирни тўхтатди. «Азаттик»ка йўлланган расмий хатда бунга сунъий йўлдошдан (УМҲ 160 Р) сигнал олаётган ускунанинг ишдан чиқиши сабаб бўлгани айтилади. 13 ноябрь куни НТС ва «Санжыра» Азаттик телерадио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда канал раҳбарияти оғзаки, сабабларини изоҳламаган ҳолда…
Батафсил...Қирғизистон Адлия вазирлиги ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасига салбий хулоса тайёрлади
Адлия вазирлиги президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан салбий хулоса тайёрлади. Маълумот департамент томонидан тасдиқланган, бироқ батафсил маълумот бермаган, экспертлар салбий хулоса сабабларини кейинроқ изоҳлашини таъкидлаган. Сентябрь ойи охирида Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати хизмати “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. “Оммавий ахборот воситалари сиёсати институти” жамоат фонди “қонун лойиҳасидан кўзланган мақсадлардан…
Батафсил...Милиция Бишкекда оммавий муштлашув уюштирган хорижликларни қўлга олди
Бишкекнинг Свердловск тумани полицияси безориликда гумон қилинган хорижликларни қўлга олди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, Покистон фуқароси 11 ноябрь куни номаълум шахслар Ғалаба майдонида жамоат тартибини бузиб, ўзи ва икки ҳамюртига тан жароҳатлари етказганлиги ҳақида ариза берган. Полиция томонидан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Аввалроқ…
Батафсил...Қирғизистонда фаол Адилет Балтабай уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Бишкекнинг Первомайский туман суди фаол Адилет Балтабайни оммавий тартибсизликларни қўзғатганликда айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Азаттйк мухбирининг хабар беришича, суд фаолга нисбатан 3 йил муддатга пробацион назорат ўрнатишга қарор қилган, шундан сўнг у суд залидан озод қилинган. Аввалроқ давлат айбловчиси Балтабай ижтимоий тармоқларидаги нашрларнинг лингвистик экспертизаси натижаларига кўра, “қонун талабларига бўйсунмасликка чақириш ва тартибсизликларга ундаш аломатлари аниқланганини”…
Батафсил...Бишкекда самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тожикистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортди
Қирғизистон пойтахти илк бор самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 11—13 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда сайёрамизнинг энг кучли самбистлари – 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади, деб хабар беради Халқаро САМБО федерацияси. Мусобақалар учта йўналиш – аёллар спорти, эркаклар спорти ва жанговар самбо бўйича ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун Австралия, Баҳрайн, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла,…
Батафсил...Одилжон Обидов: Мен асли ўшликман
Бу галги суҳбатдошимиз ўшлик бообрў жамоат арбоби, журналистика соҳасида оқсоқол зиёли Одилжон Обидов билан бўлди. – Аввало ҳаёт йўлиниз ҳақида қисқача суҳбатлашсак. – Мен асли ўшликман! Сабаби, бизнинг авлод-аждодларимиз асрлар давомида Ўшда яшаб келганлар. Ҳозир Ўш кўча деб аталаётган кўча, аслида бир вақтлар Гўристон кўча деб ҳам аталган. Бу кўчада бизнинг аждод-авлодларимиз туғилган. Ҳозир мен яшаётган уй 1904 йили катта…
Батафсил...Депутатлар Қирғизистон Президентига мурожаат қилиб, “Кампиробод иши” бўйича ҳибсга олинган аёлларни озод этишни сўради
Жогорку Кенешнинг 20 га яқин депутати президент Садир Жапаровга «Кампиробод иши» бўйича ҳибсга олинган аёлларни озод этиш талаби билан мурожаат йўллади. Бу ҳақда Озодликка парламент депутати Дастан Бекешев хабар берди. Депутатлар мурожаатида хотин-қизларнинг Қирғизистон маданиятида алоҳида тарихий ўрни борлиги, қамоқдаги фаоллар мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшгани таъкидланган. “Сиздан шахсан иштирок этиш ва инсонпарварлик кўрсатишингизни, тегишли раҳбарлардан илгари қабул қилинган қарорларни…
Батафсил...“Кампиробод иши”: Шаҳар суди сиёсатчилар Равшан Жеенбеков, Бектур Асанов ва Улуғбек Маматаевни ҳибсда қолдирди
10 ноябрь куни Бишкек шаҳар суди аввал ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг шикоятларини кўриб чиқишда давом этмоқда. Шаҳар суди собиқ депутат Равшан Жеенбеков, фаол Улуғбек Маматаев ва сиёсатчи Бектур Асановнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди. Шунингдек, суд уларнинг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантирмай, биринчи инстанция ҳал қилув қарорини қонуний кучда қолдирди. Улар 20 декабргача ҳибсда қоладилар. Аввалроқ…
Батафсил...Қирғизистон Республикасида полиция оқин Болот Назаровни талончиликда гумон қилиб, қўлга олди
Оқин Болот Назаров полиция томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Чуй вилояти марказий ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Озодликка хабар берди. Унинг сўзларига кўра, 7 ноябрь куни полицияга Беловодское қишлоғида яшовчи фуқаро мурожаат қилган ва улар Чўн-Ариқ қишлоғида Назаров 2008 йилда туғилган вояга етмаган болакайдан айғирини суратга олишни сўраганини айтган. Орадан маълум вақт ўтгач, Назаров унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, отда…
Батафсил...Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди
Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат ахборот тизими хабар бермоқда. Сайт маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатларидаги қишки таътил учун энг машҳур ва жозибали жойлар рейтинги тақдим этилган. Қайд этилишича, ушбу рейтинг “сайёҳлар орасида машҳурлик ҳамда МДҲ мамлакатларида туризм ва рекреация инфратузилмасини ривожлантириш асосида” тузилган. Шундай қилиб, рейтингнинг кучли бешлигига Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва…
Батафсил...