Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича дастлабки келишувга эришди, деди Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 25-26 ноябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган миллий қурултойда. Унга кўра, Тожикистон делегациясининг Қирғизистонга сафари чоғида чегара бўйича ҳужжатлар имзоланади. «Бизнинг асосий мақсадимиз ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, бир ҳукуматдан иккинчи ҳукуматга ўтиб келаётган барча чегара муаммоларини кейинги авлодларга қолдирмасдан ҳал қилишдир. Ҳозир биз қўшни Тожикистон билан чегара…
Батафсил...Oy: Noyabr 2022
Боткенда байрам тадбирларини ўтказишга чекловлар жорий этилди
Боткен шаҳар ҳокимияти маҳаллий аҳолига байрам тадбирларини 2023 йил 31 декабргача ўтказишга чекловлар қўйди. Бу ҳақда Боткен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, байрамларни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор қирғиз-тожик чегарасида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган сўнгги қуролли можаро билан боғлиқ. “Чекловлар Янги йил байрамлари, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Ғалаба куни, Мустақиллик куни, сўнгги қўнғироқ, Халқаро…
Батафсил...Россия Бишкек шаҳридаги туманларнинг номлари қирғизчалаштирилишига қарши чиқмоқда
Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган Халқ қурултойида Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши раиси Нурланбек Шакиев миллий тил масаласини кўтариб, пойтахт Бишкекдаги тўрт туман номини ўзгартиришни таклиф қилди. Москва бу таклифига зудлик билан муносабат билдирди. Россия Давлат думаси депутатлари Қирғизистонда “рус тили камситиляпти” деган иддаони олға сура бошладилар. Қирғиз жамоатчилиги россиялик депутатларнинг бу ҳаракатини “мамлакат ички ишларига аралашиш” деб баҳоламоқда.…
Батафсил...Халқаро ташкилотлар ва Ғарб элчихоналари Болот Темировни депортация қилиш қарорини қоралади
Бир қатор халқаро ташкилотлар ва Ғарб элчихоналари терговчи журналист Болот Темировнинг Қирғизистондан Россияга депортациясига изоҳ берди. АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси журналистнинг депортациясини “демократик тамойилларга зид” дея баҳолади. Дипломатик миссия журналистлар ўз касбий вазифаларини бажариш чоғида қасос олишдан қўрқмасликлари кераклигини таъкидлади. “Бишкек шаҳар судининг журналист Болот Темировни депортация қилиш ҳақидаги қарори демократик тамойилларга зиддир. Журналистларга жазодан қўрқмасдан ишлашга рухсат бериш керак. Сўз…
Батафсил...Бишкек милицияси SuperTV журналистини калтаклаганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди
Милиция ходимлари SuperTV мухбирини калтаклаганликда гумон қилинган Бактурсун Жўробековни қўлга олди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Ленин тумани ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, қўлга олинган шахс 2000 йилда туғилган фуқаро A.K. бўлиб, у Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, кейинроқ Бишкекнинг Ленинг туман суди гумонланувчини бир ой муддатга Бишкек шаҳридаги СИЗО-1да…
Батафсил...Мирзиёев декабрь ойида Қирғизистонга сафар қилади
Ўзбекистон президенти келгуси ойда Қирғизистонга ташрифи буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизматининг Шавкат Мирзиёевга хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросимига оид хабарномасида айтилган. Маросимда президент Мирзиёев Жанубий Корея элчиси Ким Хи Санг, Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаев, Жазоир элчиси Бумедиен Геннад, Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов ва АҚШ элчиси Жонатан Хэникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб…
Батафсил...Бишкек “Росатом” Қирғизистонда АЭС қуриши тўғрисидаги хабарга тушунтириш берди
Қирғизистон Энергетика вазирлиги Россиянинг “Русатом Энержи Прожект” (“Росатом”) ширкати билан ҳамкорликда мамлакат ҳудудида АЭС қуриши тўғрисида тарқалган хабарларга тушунтириш берди. Вазирликнинг билдиришича, “Росатом” АЭСнинг техник-иқтисодий асосламасини ишлаб чиқади. Шундан сўнг Қирғизистон АЭС қуриш зарурати бор ёки йўқлиги тўғрисида қарор чиқаради. “Қирғизистон томони “Росатом” таклиф қилган технологиялар, уларнинг хавфсизлигини текширади. Зарур бўлган кўп томонлама экспертизаларни ўтказади. Шу билан бир қаторда экологик…
Батафсил...Бишкекда биринчи Халқ Қурултойи бўлиб ўтди
25 ноябрь куни Бишкекда биринчи Халқ Қурултойи ўз ишини бошлади. Миллий филармонияда ўтказилаётган тадбирда 1072 нафар делегат иштирок этмоқда. Ташкилий қўмита раҳбари, давлат котиби Суюнбек Касмамбетов ўз нутқида қурултой делегатлари Президент Садир Жапаров, Жўқорғи Кенеш депутатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аъзолари иштирокида бир қатор масалаларни муҳокама қилишини таъкидлади. Қурултой иштирокчилари оқсоқоллар кенгаши таркибини тасдиқлади ва Қодир Қўшалиев раис этиб сайланди. 16…
Батафсил...Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказди
Депутат Элвира Сурабалдиева 24 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеc йиғилишида Кампиробод сув омбори бўйича келишувга қарши овоз берган 19 депутат ва уларнинг яқинлари босим остида эканини айтди. «Кеча менинг туғилган куним бор эди. Қамчибек Қидиршаевичга раҳмат (Қамчибек Ташиев – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – муҳаррир эслатмаси) МХХ ходимини қариндошимга нисбатан жиноий иш қўзғатиши ҳақида гапириб, совға қилганингизни ва бу қўрқитишни…
Батафсил...Журналист Болот Темиров депортация қилинишига изоҳ берди
Терговчи журналист Болот Темиров Бишкекдаги маҳкама залидан мажбуран чиқариб юборилганидан кейин содир бўлган воқеаларни тасвирлаб берди. У «Манас» аэропортига “6-7 нафар ходимдан иборат рецидивист-жиноятчи сифатида” олиб кетилганини қайд этди. “Булар Бишкек ГУВД 10-бўлими ходимлари. Ёнимда ҳеч қандай ҳужжат бўлмагани учун Россия элчихонаси билан келишиб, ўша ерда кутишди. Улар ватанга қайтариш гувоҳномасини олишга ҳаракат қилишди. Лекин бу иш бермади, негалигини билмайман,…
Батафсил...“Росатом” Қирғизистонда қуриладиган АЭС асосламасини тайёрлайди
Қирғизистон Энергетика вазирлиги Россиянинг “Русатом Энержи Прожект” (“Росатом”) ширкати билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Энергетика вазирлигининг билдиришича, шартномага асосан “Росатом” Қирғизистонда қуриладиган кичик атом электр станциясининг техник-иқтисодий асосламасини тайёрлайди. Мазкур шартнома Сочида ўтган «Атомэкспо-2022» халқаро форуми доирасида имзоланган. Унга Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва “Росатом” вакили Андрей Рождествин қўл қўйган. Жорий йил бошида Энергетика вазирлиги Россиянинг “Росатом” ширкати билан биргаликда…
Батафсил...Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди, гумонланувчи қўлга олинди
Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бошқармада қайд этилганидек, қирғизистонлик бўғилиб ўлдирилган, натижада у вафот этган. Россиянинг Москва шаҳри бўйича тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қирғизистонликни ўлдиришда гумонланувчини қўлга олган. “Москва шаҳрининг Элнинская кўчаси бўйлаб жойлашган турар-жой биноси ҳовлисида такси машинасидан асфикция кўринишидаги…
Батафсил...Журналист Болот Темиров Қирғизистондан бадарға қилинди
Бишкек шаҳар суди 23 ноябрь куни қуйи инстанция суди ҳукми бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқиш асносида журналист Болот Темировни Қирғизистондан бадарға қилиш ҳақида қарор чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, суд қарори ортидан Темиров ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамроҳлигида учоқда Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган. Озодлик мухбирининг Бишкекдаги “Манас” аэропортидан хабар қилишича, кўринишидан ҳуқуқ-тартиботчиларга ўхшаш бир қанча эркак Темировни куч билан учоқ парвоз…
Батафсил...Ўзбекистон камида 5 миллион долларга таъмирлаётган Ўш ўзбек академик театри 105-мавсумни бошлади
Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри 21 октябрда ўзининг 105-мавсумни бошлади. Қирғизистонда энг биринчи бўлиб ташкил этилган театр Ўзбекистон ҳукумати молиявий кўмагида таъмирдан чиқарилаётгани учун Бобур театри санъаткорлари спектаклларни Султан Ибраимов номидаги Ўш миллий қирғиз драма театрида намойиш этмоқда. Бобур номидаги Ўш ўзбек академик драма театрида таъмир ишлари 2021 йилнинг 13 сентябрида бошланган. Марказий Осиёдаги энг кекса театрлардан бири бўлган…
Батафсил...Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади
Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. ТИВ хабарига кўра, бу қарор ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев ва Европа комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори Петерис Устубс ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинган. “2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастур доирасидаги лойиҳаларни давом эттириш, шунингдек, рақамлаштириш…
Батафсил...Қирғизистон қиморхоналарга қизиқувчи хорижликлар учун 15 кунга визасиз режим жорий этишни таклиф қилмоқда
Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги мамлакатда қимор ўйинлари билан шуғулланишга қизиққан чет эл фуқароларига Қирғизистонда визасиз ва рўйхатдан ўтмасдан қолишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg сайтида эълон қилинган. “Ташқи миграция тўғрисида”ги ва “Қирғизистон Республикасида қимор ўйинлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритиш ташаббускорлари хорижликларга, казино ўйинчиларига республикада 15 кунгача бўлишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, ташаббус муаллифлари…
Батафсил...Сузоқда шавқатсизларча ўлдирилган қизнинг яқинлари норозилик сифатида йўлни тўсиб қўйишди
Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Сосиқ-Булоқ қишлоғида 21 ноябрь куни ўлдирилган қизнинг яқинлари қотилликда гумонланиб қўлга олинган маҳаллий фуқарога қарши митинг ўтказди. Воқеа жойидан «Озодлик» мухбирининг хабар беришича, акцияда Бозорқўрғон туманидан келган 50 га яқин одам иштирок этган. Воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлган. Намойишчилар гумонланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилишган, шунингдек, унинг оиласи яшаш жойини тарк этиши…
Батафсил...Сенат Қирғизистон билан чегара бўйича битимларни ратификация қилди
Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегаранинг алоҳида участкалари тўғрисидаги битимни ҳамда икки давлат ҳукуматлари ўртасида Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Ўзбекистон Республикаси парламентининг 100 нафар сенатордан иборат юқори палатаси мазкур ҳужжатларни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раиси Равшанбек Алимов маъруза қилди. Унинг…
Батафсил...«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш 2023 йил апрель ойида якунланади
Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Лойиҳа-қидирув институти Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни 2023 йил апрель ойида якунлашни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда 21 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди. У депутатнинг Қирғизистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, бу маълумотни тилга олиб, ҳозирда мамлакатдаги…
Батафсил...HRW Қирғизистон ҳукуматини ННТлар ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирмоқда
Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch (HRW) халқаро ташкилоти Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган. Баёнотда айтилишича, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятига нисбатан таклиф қилинаётган чекловлар расмийлар улардан баъзи ташкилотларни ёпиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир уйғотади. “Қирғизистон ўзининг фаол фуқаролик жамияти билан танилган…
Батафсил...