Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Боши ҳудудида 14 июнь куни эрталаб чегарада содир бўлган воқеа юзасидан Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки республиканинг чегарадош вилоятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг маълум қилишича, томонлар отишма сабабларини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Булоқ-Боши ҳудудидаги чегарачиларнинг ҳаракатланиш йўналишларини аниқлаштириш, қўшимча кучларни…
Батафсил...Oy: Iyun 2022
Қозоғистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги тирбандлик сабабларига ойдинлик киритди
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатлар бензин ташувчилар туфайли юзага келади, уларнинг сони ёқилғи-мойлаш материаллари нархидаги катта фарқ туфайли кўпайган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилди. Агентлик ушбу тоифадаги ташувчилар учун чегарани кесиб ўтишда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини тушунтирди. Бироқ, бу назорат-ўтказиш пунктларига юкни сезиларли даражада оширади ва транспорт воситаларининг чегара ўтиш жойларига яқин жойда тўпланиши учун зарур шарт-шароитларни…
Батафсил...Қирғизистон Россияга 25 сотих ерни ижарага беришни режалаштирмоқда
Қирғизистон Россияга Бишкекдаги 25 сотихга яқин ерни 49 йилга ижарага беришни режалаштирмоқда. 13 июнь куни бу ҳақдаги келишув Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси томонидан маъқулланган. Давлат мулкини бошқариш жамғармаси (ДМБЖ) раиси Мирлан Бакировнинг сўзларига кўра, булар иккита – Жибек-Жолу проспекти ва Керимбеков кўчасидаги “Глобал Инвест” ОАЖга тегишли ер майдонлари. Ушбу объектларда хусусий шахслардан объектларни сотиб олган…
Батафсил...«ЖИА» бизнес ассоциацияси Туркиянинг Қирғизистондаги элчисининг сўзларини абсурд деб атади
«ЖИА» ишбилармонлар уюшмаси Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Аҳмед Содиқ Дўғаннинг 31 май куни Қирғизистон-Туркия Манас университетида ўтказилган семинарда сўзлаган нутқи юзасидан изоҳ берди. Хабарда таъкидланганидек, дипломат учрашувда «ЖИА» уюшмасини «ФEТОнинг Қирғизистондаги бўлимларидан бири» деб атади. «Биринчидан, «ЖИА» бизнес уюшмаси ФEТО деб аталувчи ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини масъулият билан эълон қилади… 16 йил давомида ассоциация сиёсатга аралашмаслик тамойилига амал қилди. Айбловлар…
Батафсил...Қирғизистон парламенти депутатлари вакцина сотиб олиш учун 12,5 миллион доллар кредит ажратиш бўйича қарорни кейинга қолдирди
Кредит келишуви лойиҳаси ратификация учун Жогорку Кенешга тақдим этилди, унга кўра Қирғизистон COVID-19га қарши вакцина сотиб олиш учун Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) 12,5 миллион доллар кредит олишни режалаштирмоқда. Жогорку Кенеш депутатлари 6 июнь куни ижтимоий сиёсат бўйича қўмита йиғилишида ушбу масалани муҳокама қилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурийла Шериева ушбу вакциналарни 2024 йилгача сотиб олиш режалаштирилганини айтди. Унинг сўзларига кўра,…
Батафсил...Қирғизистонда суд Тожикистоннинг 11 фуқаросини жаримага тортган ҳолда ҳибсдан озод қилди
Лейлек туман суди 29 апрель куни қирғиз-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва Сулукта шаҳридаги кўмир конида ишлаганлик учун ҳибсга олинган 11 нафар Тожикистон фуқаросига ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Озодликка Боткен вилоят суди матбуот хизмати хабар берди. 3 июнь куни суд уларнинг ҳар бирини 50 минг сомдан (тахминан 600 доллар) жаримага тортди ва озод қилди. Бу ҳақда Боткен вилоят суди матбуот…
Батафсил...Ўшда тоза сув муаммоси қачон ҳал қилинади?
Ёмғир ёғиши ўшликлар учун тоза ичимлик суви муаммосининг бошланишидан дарак беради. Қирғизистоннинг иккинчи пойтахти ҳисобланган Ўш шаҳри аҳолиси йиллар давомида тоза сув муаммоси билан яшайди. Афтидан расмийлар бу муаммони ҳали бери хал этишга шошмаётгандек… Ташвиш келтирувчи ёмғир Икки фарзанднинг онаси, 33 ёшли Назокат Абдукаримова Ўш шаҳар марказида, ҳовли уйда яшайди. У об-ҳаво ўзгариб, осмонни булут қоплай бошлаганда идишларга тоза…
Батафсил...Қирғиз-тожик чегарасида чегарачилар ўртасида отишма юз берди
Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида қурол қўлланиши билан боғлиқ ҳодиса ҳақида маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, Боткен вилоятининг Булоқ-Боши ҳудудида чегара хизмати қўшни давлат чегарачилари шартли чегарани кесиб ўтаётганини аниқлаган. «Қирғизистон Республикаси чегарачиларининг ҳудудни тарк этиш ҳақидаги қонуний талабларига эътибор бермай, тожик чегарачилари қирғизистонлик ҳарбий хизматчиларга қарата ўт очди. Икки давлат…
Батафсил...21 июндан Бишкек ва Урумчи ўртасидаги ҳаво қатнови тикланади
21 июндан Бишкек-Урумчи йўналишида ҳаво қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, парвоз чоршанба кунлари China Southern Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Урумчи-Бишкек-Урумчи йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди. 2021 йил март ойида China Southern Airlines кейинги огоҳлантиришгача Урумчи-Бишкек-Урумчи йўналиши бўйича мунтазам рейсларни…
Батафсил...Қирғизистон ССВ вазири Алимқодир Бейшеналиев коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ССВ раҳбарияти ва айрим мансабдор шахслар томонидан бюджет маблағларининг уюштирилган ноқонуний ўзлаштирилгани ва соҳани ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони «қўпол равишда бузилгани» аниқланганини маълум қилди. Бош назорат органига кўра, 2020 йил декабридан 2021 йил сентябригача Қирғизистон халқаро ташкилотлар, Россия, Хитой ва Озарбайжондан ёрдам сифатида коронавирусга қарши 451 минг 560 доза вакцина олган, кейинроқ…
Батафсил...Қирғизистонда мухолифат ҳаракати жамоатчиликни журналист Болот Темировни ҳимоя қилишга чақирди
Қирғизистон Бирлашган Демократик Ҳаракати жамоатчиликка мурожаат билан чиқди, унда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан журналист Болот Темиров ва Temirov LIVE YouTube канали ходимларига нисбатан «мисли кўрилмаган босим» борлиги айтилган. Мухолифатчилар «давлатнинг бутун жазо кучи Болот Темировга етди» деган фикрни билдирган ва жамоатчиликни журналист Болотини ҳимоя қилишга чақирган. «Унинг тимсолида биз асосий ютуғимиз – сўз ва фикр эркинлигини ҳимоя қиламиз, ахборотга бўлган асосий…
Батафсил...