Бу йил Қирғизистон четга 10 тонна 556 килограмм кумуш экспорт қилди

Жорий йилнинг ўн ойида Қирғизистон 10 тонна 556 килограмм кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қимматбаҳо металлнинг 220 килограммини Туркияга, қолган қисми Швейцарияга сотилди. Улар умумий қиймати 6,3 миллион долларга баҳоланди.
Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистон республикаси қарийб 6,2 тонна кумушни 3,1 миллион доллардан кўпроқ пулга сотган эди. Уни юқоридаги давлатлар ва Буюк Британия сотиб олган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ