Қирғизистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Тожикистонда фаолиятини давом эттиради

Россиялик мутахассис Александр Крестинин Тожикистоннинг «Хўжанд» клубини бошқаради. «Фарғона» маълумотига кўра, мураббий ҳозирда Тожикистонда, унинг тайинланиши яқин кунларда эълон қилинади. Ҳамкорлик шартномаси қисқа муддатли — мавсум охиригача, лекин унинг узайтирилиши эҳтимоли катта. Крестинин сўнгги бир ярим йил давомида жамоани бошқарган «Хўжанд» бош мураббийи Рустам Хўжаев ўрнини эгаллайди. Умуман олганда, Хўжаев қисқа танаффуслар билан клуб тизимида етти йил ишлаган. Хўжаев истеъфоси…

Батафсил...

Қирғизистоннинг иккита клуби ОФК Чақирув лигасида ўйнайди

Қирғизистон кубоги ғолиби «Мурас Юнайтед» футбол клуби мамлакат чемпиони «Абдиш-Ата» ортидан Осиёнинг учинчи кучли клублар турнири -ОФК Чақирув лигасида ўйнайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар берди. Қирғизистоннинг рейтингдаги ўрнига кўра, мамлакатни 2025/2026 йилги Чақирув лигасининг саралаш босқичида бир клуб — 2024 йили мамлакат чемпиони бўлган Кантнинг «Абдиш-Ата» клуби ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ, Фаластин, Непал, Шри-Ланка, Яман ва Покистон…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди

Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди. Ҳар икки жамоа ҳам очко жамғарди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни қабул қилди. Ўзбекистонликлар жаҳон чемпионати йўлланмасини кафолатлаган бўлса, рақиблари кейинги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишганди. Бироқ, қатарликлар мезбонларни жиддий безовта қилишди – сўнгги қитъа чемпионатида Осиё Кубогининг икки карра ва амалдаги ғолиби Ўзбекистонни чорак финалда…

Батафсил...

Футбол бўйича Қирғизистон чемпиони олти ой ичида тўртинчи мураббийни алмаштирди

«Абдиш-Ата» футбол клубини қирғизистонлик мутахассис Хуршет Лутфуллаев бошқаради. Бу ҳақда Қирғизистон футбол премер-лигаси (ҚФПЛ) матбуот хизмати хабар берди. Лутфуллаев бу лавозимда «Абдиш-Ата» икки ойдан кам вақт ишлаган яна бир қирғизистонлик Мирлан Эшенов ўрнини эгаллайди. Истеъфо сабаби аниқланмаган. Аммо сўнгги тўртта учрашувда жамоа рақибларини уч тўп фарқи билан мағлуб этиб, муваффақиятли ўйнади. «Фарғона» маълумотига кўра, Эшенов тез орада республика терма жамоасига…

Батафсил...

Ислом Торобаев Таиланддаги турнирнинг ярим финалига чиқди

Қирғизистонлик Ислом Торобаев (55 кг) Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open 2025” халқаро турнирида ярим финалга чиқди. У 25 май куни гонконглик спортчини тоза очко билан мағлуб этган бўлса, 27 майда таиландлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. 29 май куни Торобаев ярим финалда ўзбекистонлик Фарёзбек Дўсматовга қарши баҳс олиб боради. Бунгача 70 килограмм вазн тоифасидаги Ихтиёр…

Батафсил...

Айсулу Тинибекова 2028 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди

Қирғизистонлик спортчи УТРК давлат телеканалига берган интервьюсида саломатлигини тиклашни ва бир ярим-икки йил ичида Лос-Анжелесда ўтадиган навбатдаги Олимпиадага тайёргарликни бошлашни режалаштираётганини айтди. Тинибекованинг таъкидлашича, унинг фаолиятида етишмаётган ягона медаль — Олимпиада олтин медали. «Менда қолган барча медаллар бор. Ҳар бир спортчининг орзуси — Олимпиададан ғалаба билан қайтиш. […] Бу ҳеч нарсага тенг келмайдиган ўзгача бир ҳиссиёт. Яна бир бор бораман…

Батафсил...

Мунарбек Сейитбек уулу финалга чиқди

Париждаги ХХХIII Олимпия ўйинларида боксчи Мунарбек Сейитбек уулу рақибини мағлуб этиб, финалга чиқди. Қирғизистонлик спортчи ярим финалда болгариялик Хавер Ибанез Диас билан учрашди ва ғалаба қозонди. Бунгача Мунарбек Сейитбек уулу 1/8 финалда кубалик Сайдел Иван Орта Родригес билан баҳс олиб борган ва уч раунд натижаси билан ғалабани таминлаган эди. Чорак финалда эса америкалик спортчи Жамол Харвидан устун келди. Олтин медал…

Батафсил...

Ўзбекистонлик мураббий Чингиз Айтматов медали билан тақдирланади

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиадада қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббийга Чингиз Айтматов медали топширилади. «Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановни инсонпарварлик, бағрикенглик, гуманитар ва халқаро дипломатиянинг юксак савияси учун Чингиз Айтматов медали билан тақдирлаймиз», дейди “Чингиз Айтматов Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова. Акмал Хасанов Париждаги Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлининг секунданти бўлган. Унинг…

Батафсил...

Париж Олимпиада – 2024: Қирғизистон ҳисобида 4 медал

Узур Жузупбеков бронза медалини қўлга киритди Юнон-рум курашчиси Узур Жузупбеков Париждаги Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. 7 август куни Бронза медали учун кечган жангда қирғизистонлик курашчи мисрлик Моҳамед Габр билан учрашди ва 1:1 ҳисобида минимал устунлик билан ғалаба қозонди. Жузупбеков жамоага тўртинчи Олимпиада медалини келтирди. Қирғизистон ҳисобида жами битта кумуш ва учта бронза медали бор. Бироз аввал Ақжўл Маҳмудов…

Батафсил...

Қирғизистонлик боксчи Олимпиаданинг ярим финалига чиқди

Бу унинг биринчи Олимпиадасидир. Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулу 57 килограммгача вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ярим финалга чиқди. 4 августга ўтар кечаси у чорак финал баҳсида 2021-йилги жаҳон чемпиони ва 2023-йилги Панамерика ўйинлари чемпиони америкалик Жамал Харвини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Унинг 1/2 финалдаги рақиби болгариялик Хавер Ибанес Диас бўлади. Жанг 8 августда бўлиб ўтади. 28 ёшли Мунарбек Сейитбек ўғли…

Батафсил...

Қамчибек Ташиевнинг ўғли Қирғизистон миллий терма жамоасига таклиф қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари ва айни вақтда Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) президенти Камчибек Ташиевнинг ўғли Эмир-хон Қидиршаев илк бор миллий терма жамоанинг Қирғизистон жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари кенгайтирилган буюртмасига киритилди. Футболчилар рўйхати терма жамоанинг расмий телеграм-каналида эълон қилинди. Transfermarkt хабарига кўра, Эмир-хон Қидиршаев Испаниянинг «Сант-Кугат» клуби аъзоси сифатида қайд этилган. Қамчибек Ташиевнинг айтишича, унинг ўғли беш йилдан бери…

Батафсил...

Қирғизистонда илк VAR тизимини Жалолободдаги стадионга ўрнатишга қарор қилинди

Жалолободда «Қурманбек» стадиони реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ерда маҳаллий «Мурас Юнайтед» ҳамда Бишкекнинг «Илбирс» клублари ўртасида Қирғизистон Премер-лигасининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Стадионнинг очилиш маросимида Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этиб, мухлисларни муҳим воқеа билан табриклади. ҚФИ матбуот хизмати хабарига кўра, стадион гибрид ўйин майдонига эга, 5000 томошабинга мўлжалланган ва кечки пайт учрашувларни ўтказиш имконини берувчи кучли ёритиш…

Батафсил...

Ўшда 55 млн сомга FIFA’нинг стандарти бўйича футбол майдони қурилади

Тендерни Ўш шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси эълон қилган. Давлат раҳбари Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакатда футболнинг ривожланиши ҳақида бир неча бор айтишган. Ташиев Қирғиз футбол союзини ҳам етаклаган. Бу орада Бишкекда 45 минг кишига мослашган Марказий Осиёдаги энг катта футбол стадиони қурилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» жамоаси ОФК кубогидаги иштирокини якунлади

Кантнинг «Абдиш-Ота» клуби Австралиянинг Госфорд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги зоналараро финалининг жавоб учрашувида маҳаллий «Сентрал Коуст Маринерз»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, икки учрашув натижасига кўра турнирни тарк этади. Бишкекда бўлиб ўтган ОФК кубоги минтақалараро финалининг ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди. Шундай қилиб, иккала жамоа ҳам муваффақиятга эришиш имкониятларини сақлаб қолганди. Энг муҳим ўйин…

Батафсил...

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия (3:2), Ироқ (4:1) ва Саудия Арабистонини (3:1) мағлуб этди. Ироқликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Барча ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари С гуруҳидан…

Батафсил...

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубогининг амалдаги ғолибини мағлуб этди

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида қитъанинг амалдаги чемпиони Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўринда турган кучли ўрталик жамоаси саналади. Япония Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ва рейтингда 12-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун ғалабани сенсацион деб ҳисоблаш лозим. Қирғизистонлик футзалчилар учрашувни ўта шиддатли бошладилар ва юқори босим билан рақибларини…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубогидаги илк ўйинда мағлуб бўлди

Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичининг биринчи турида Таиланд термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қирғизистонликлар Осиё кубогига жиддий шахсий йўқотишлар билан етиб борди – Валерий Кичин, Эрбол Атабаев ва Алимардон Шукуров жароҳат олди. Ўз навбатида, Таиланд терма жамоаси турнир бошланишига бир ой қолганда мураббийини алмаштирди, аммо бу ҳолат пировардида таиландларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатмади: улар тобора хавфлироқ ҳужум қилишди, қирғизистонликлар эса вақти-вақти…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Туркия ёшлар терма жамоасига чақирилди

Туркиянинг «Анқарагужу» ҳужумчиси, қирғизистонлик 17 ёшли Сирожиддин Остонақулов Туркия U-18 термасига чақирилди. Бу ҳақда Yurtspor хабар берди. Нашрнинг аниқлик киритишича, Остонақулов Туркия фуқаролигини олиш тартиб-таомилидан ўтган, «бу бир мунча вақт давом этган» ва мамлакат ёшлар терма жамоасига киритилган ва жамоанинг 13 январь куни Анталияда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Сирожиддин Остонақулов асли ўшлик. 12 ёшида Туркияга кўчиб ўтади ва «Анқарагужу» академиясига ўқишга киради. У ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.…

Батафсил...

Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди. Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021). Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон…

Батафсил...
1 2 3 4 5 … 7