Ўшга учаётган «Tez Jet» самолёти бузилиб ортга қайтди

«Манас» халқаро аэропорти матбуот хизмати баъзи рейслар ортга қайтарилиши тўғрисида хабар қилмоқда. Маҳкаманинг Фейсбукдаги саҳифасида ёзилишича, «Tez Jet» авиакомпаниясининг самолёти 6-январь куни соат 15:20 да Манас халқаро аеропортидан Ўшга учиш учун ҳавога кўтарилган. Соат 15:42 да самолёт техник сабабларга кўра Манас халқаро аэропортига қайтиб келди. Йўловчилар бошқа самолётга кўчирилиб, соат 16:51 да Ўшга учиб кетишган. Фуқаро авиацияси агентлиги ва компания…

Батафсил...

Стратегик объектлар «проходной двор» бўлиб қолди, – Жарасул Абдураимов

Стратегик объектлар «проходной двор»га айланди. Бу ҳақда Ўш вилояти раҳбари Жарасул Абдураимов бугун Ўш вилоятида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди. Унга кўра, стратегик объектларни ўз ишини яхши биладиганлар эмас, балки ҳар ким ҳимоя қилмоқда. “Илгари стратегик объектлар қаттиқ қўриқланар эди ва ҳеч ким ўтолмас эди. Энди стратегик объектлар «проходной двор»дир. Аслида ўз ишини яхши биладиганлар ишламаяпти »,…

Батафсил...

Ўшда 3 балли зилзила қайд этилди

Ўш вилояти ҳудудида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. Қирғизистон Республикаси Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, зилзила 5-январь куни соат 17:33 да Ўш вилоятида қайд этилган. Зилзила кучи Ўш вилояти Ўзган туманининг Ўрқазған, Оқ-Терак, Ничке-Сой, Зергер, Саламалик, Эркин-Тоо овулларида 2,5 баллни ташкил этди.  

Батафсил...

МХДҚ: Сайлов олдидан вазиятни беқарорлаштирганлар жавобгарликка тортилади

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Президент сайлови ва референдум билан боғлиқ равишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда. Маҳкама 6-январь куни сайловолди вазиятни кузатиб бориш учун тезкор штаб борлигини маълум қилди. Махсус хизматлар диний экстремистик ва жиноий гуруҳларнинг, бузғунчи тузилмаларнинг сайлов жараёнини бузишга қаратилган провокацион ҳаракатларини уюштираётганларга алоҳида эътибор қаратишмоқда. «Мамлакатнинг стратегик муҳим объектларида антитеррор чоралари кучайтирилди. «Ҳуқуқни…

Батафсил...

2020 йилда пенсия ва нафақаларни молиялаштириш учун 47 миллиард 857 миллион сом сарфланади

2020 йилда пенсия ва нафақаларни молиялаштириш учун 47 миллиард 857 миллион 600 минг сом маблағ сарфланди. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма матбуот хизмати хабар бермоқда. Бишкек шаҳрига 7 миллиард 833,7 миллион сом; Чуй вилоятига 7 миллиард 376,1 миллион сом; Норин вилоятига 3 миллиард 837,0 миллион сом; Иссиқкўл вилояти – 4 миллиард 347,7 миллион сом; Талас вилояти – 1 миллиард 979,0 миллион…

Батафсил...

Тилек Матраимовга 220 минг сом жарима солинди

Ўш вилояти Қора-Сув туманининг собиқ ҳокими Тилек Матраимовга 220 минг сом жарима солинди. Бу ҳақда Ўш вилоят судига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ хабар берди.   Маълумотга кўра, Тилек Матраимовни уй қамоғида ушлаб туриш тўғрисидаги қарор ўзгартирилмаган. Унга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, эҳтиёт чораси бекор қилинади. Маълумотларга кўра, Матраимов ўтган йилнинг 6-октябрида Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани орқали…

Батафсил...

Кучли туман туфайли Ўшда рейслар кечикмоқда

«Манас» халқаро аэропорти матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 5-январь куни кучли туман туфайли баъзи рейслар кечиктирилди. Ҳозирда Бишкек-Ўш-Бишкек йўналиши бўйича «Тез Жет» авиакомпаниясининг иккита рейси, «Авиа Траффик Компани» авиакомпаниясининг «Ўш-Бишкек» рейси, Москва-Ўш-Москва йўналиши «Аэрофлот» авиакомпаниясининг ва «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг парвозлари кечикмоқда. 4-январь куни соат 18: 20дан бошлаб кучли туман тушгани ҳақида хабар берилган. Парвозлар ҳақида маълумотни аэропортнинг назорат пунктларидан 0…

Батафсил...

Қирғизистонда қимматбаҳо металл рудалари экспорти тонналарга ошди

Ўтган йилнинг ўн ойида Қирғизистон 223 148,9 тонна қимматбаҳо металл рудалари ва концентратларини экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Тахминан уларнинг барчаси 11,7 миллиард сомга ёки 154 миллион доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда. Руда ва концентратлар қайси мамлакатларга экспорт қилинган? Германия – 0,2 (тоннада); Қозоғистон – 209,9 минг; Канада – 0,1 минг; Хитой – 9,8 минг; Туркия – 3,5…

Батафсил...

Ахсида намойишчилар Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди

Ахсида 2-январь куни намойиш қилиб, Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига йиғилган одамлар, бугун Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди. Улар аввал талаблари бажарилмаса, бундай қадамга боришини айтган эди. Озодликнинг хабар беришича, ҳозирда 200 га яқин машина тирбандликда турибди. Қишлоқ аҳолиси Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бориб, ҳибсга олинган Қутман Шадибеков, Турғун Шадибеков ва Жилдиз Шодибековни уй…

Батафсил...

Қизил-Адирдаги тамаддихонада газ баллони портлаб, 11 кишини жароҳатлади

4-январь куни Талас вилояти Қизил-Адир овулидаги тамаддихонада газ баллони портлаб  11 киши касалхонага ётқизилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қора-Буура туман касалхонасида. Интернет манбаларида газ баллонининг портлашини тасдиқловчи фотосуратлар чоп этилди. Ёнғин соат 17:00 атрофида ўчирилди. Ҳодиса сабаблари номаълум, сабаби ўрганилмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳридаги бошқа бир тамаддихонада газ баллони портлаб, бир киши ҳалок бўлган…

Батафсил...

Ўш шаҳрида уй ёнди, Қирғизистонда бир кунда 19 та ёнғин содир бўлди

Бугун, 4-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда 19 та ёнғин қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғиларни ўчиришга 24 та бўлим юборилган. Бишкек шаҳрида 3 та, Чуй вилоятида 6 та, Иссиқкўл вилоятида 3 та, Норин вилоятида 1 та, Жалолобод вилоятида 3 та, Ўш вилоятида 1 та, Боткен вилоятида 1 та ва Ўш шаҳрида 1 та ёнғин қайд этилди. Ўш…

Батафсил...

Ўшда ер қимирлади

Ўш вилоятида 3,5 балли зилзила қайд этилди Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, шаҳарда ер 3-январь куни соат 07:01 да силкинган. Зилзила кучи Бўр-Дўбў овулида 3 балл ва Арча-Булоқ овулида 2 баллгача сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.    

Батафсил...

Президентлик сайлови: Қора-Сувдаги қўрқитувлар тўғрисидаги маълумотлар текширилмоқда

Марказий сайлов комиссиясининг тезкор тадбирлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга «Умумий иш» жамоат фонди томонидан хабар келиб тушди.   МСК маълумотларига кўра, фонд номаълум шахслар Қора-Сув тумани Киров қишлоғидаги уйларга кириб, президентликка номзод Садир Жапаров кўпчилик овозни ололмаса жисмоний зўрлик кўрсатиш билан таҳдид қилинганидан шикоят қилган. Бу ҳақда 2-январь куни Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамда Қора-Сув ҳудудий сайлов комиссиясига хабар…

Батафсил...

Қирғизистон футзал бўйича жаҳон рейтингида 42-ўринни эгаллади

Қирғизистон футзал терма жамоаси дунё рейтингида 42-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда futsalworldranking веб-сайтида эълон қилинган рейтингда айтилган. Амиржон Муқанов бошчилигидаги терма жамоа 1071 очко тўплаб, икки поғонага кўтарилди. Испания, Бразилия, Аргентина, Россия, Португалия, Эрон, Қозоғистон, Италия, Парагвай ва Хорватия кучли ўнталикка кирди. Осиё жамоалари орасида Қирғизистон 7-ўринни эгаллади. Эрон (дунё рейтингида 6-ўрин), Япония (16), Таиланд (17), Ўзбекистон (28), Австралия (31)…

Батафсил...

Илк маротаба Ўшда карлар учун Жума маърузаси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрининг Оқ-Буйра Шарқий хатибиёти ҳузуридаги Мажурумтол масжиди имом-хатиби Медер ҳожи Қадировнинг ташаббуси билан  шаҳардаги карларга махсус таржимон орқали Жума маърузаси тушунтирилди. “Карлар эшита олмаслиги сабабли, улар учун масжиднинг биринчи қаватида махсус хона ажратилган. Ушбу хонада жума маърузасини таржимон орқали тушунтириш ишлари олиб борилди. Жума намозидан кейин масжид жамоати томонидан тайёрланган таомлар ҳам берила бошлади ”, – деди Медер ҳожи…

Батафсил...

 Тирик ҳайвонларни бир ҳафтага чет элга экспорт қилишга рухсат берилди. Сабаби

Бир ҳафтага тирик ҳайвонлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.   Таъкидлаш жоизки, 19-ноябрь куни қорамол, қўй ва эчки, парранда гўшти (товуқ, ўрдак, ғоз, курка ва қушлар) буғдой, арпа, маккажўхори, гуруч, буғдой уни, ўсимлик мойи, шакар, товуқ тухуми, ёдланган тузга, ем-хашак сотиш тақиқланган.…

Батафсил...

Янги йилдан кейин Ўш шаҳридаги майдон 2 машина ахлатдан тозаланди

Ўш шаҳридаги Янги йил байрамидан сўнг, арча ясалган майдондан 20 куб ахлат чиқарилди. Бу ҳақда «Ўш Тозалик» раҳбари ўринбосари Жилдизбек Кўчкўнов маълум қилди. Унга кўра 4-5 соат ичида майдондаги  ахлатларни ташийдиган 2 машина тўлдирилди. «Ўш Тозалик» компанияси ходимлари 25-декабрдан буён майдонда астойдил ишлашди. У ерда ўттиздан ортиқ ходим ишлаган. Дастлаб 5 куб метр ахлат чиққан эди. Кейин, янги йил яқинлашганда,…

Батафсил...

Польша Президенти Қирғизистон халқини табриклади

Польша Президенти Анджей Дуда Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Қирғизистон халқини Янги йил билан табриклади. «Польша халқи ва ўзим номимдан сизга ва Қирғизистон Республикаси фуқароларига кириб келаётган Янги йилда энг яхши омадларни тилайман. Янги йил гуллаб-яшнаши ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада ривожланишига келсин «, – деди Анжей Дуда ўз табригида.

Батафсил...

Руминия Президенти Қирғизистон халқини табриклади

Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Қирғизистог халқини Янги йил билан табриклади. «Мен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясида таклиф қилинган барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик имкониятларини қадрлаб, Руминия ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонаман. Бундан ташқари, умид қиламанки, Қирғизистон қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва жамиятдаги барқарорликни ошириш бўйича…

Батафсил...

Спортчи Дастан Шаршеев «Газпром» спорт мажмуаси раҳбарининг ўринбосари бўлди

Пойтахтдаги  «Газпром болалар учун» спорт мажмуаси директори ва директор ўринбосарини тайинлади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Спорт мажмуаси раҳбари бўлиб Ишенбек Дуйсеев тайинланса,  ўринбосар этиб спортчи Дастан Шаршеев  тайинланди. У собиқ шаҳар мэри Балбақ Тулўбаевнинг ёрдамчиси эди. Энди шаҳар мерининг вазифасини бажарувчига Максимилиан Погиба ёрдам беради. Тегишли фармонларни Балбак Тулўбаев имзолаган.

Батафсил...
1 … 75 76 77 78 79 … 94