«Манас» халқаро аэропорти матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 5-январь куни кучли туман туфайли баъзи рейслар кечиктирилди.
Ҳозирда Бишкек-Ўш-Бишкек йўналиши бўйича «Тез Жет» авиакомпаниясининг иккита рейси, «Авиа Траффик Компани» авиакомпаниясининг «Ўш-Бишкек» рейси, Москва-Ўш-Москва йўналиши «Аэрофлот» авиакомпаниясининг ва «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг парвозлари кечикмоқда.
4-январь куни соат 18: 20дан бошлаб кучли туман тушгани ҳақида хабар берилган.
Парвозлар ҳақида маълумотни аэропортнинг назорат пунктларидан 0 (312) 693109 ва 0 (3222) 90101 рақамларига қўнғироқ қилиб, билиб олиш мумкин.