Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади

Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. ТИВ хабарига кўра, бу қарор ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев ва Европа комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори Петерис Устубс ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинган. “2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастур доирасидаги лойиҳаларни давом эттириш, шунингдек, рақамлаштириш…

Батафсил...

Қирғизистон қиморхоналарга қизиқувчи хорижликлар учун 15 кунга визасиз режим жорий этишни таклиф қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги мамлакатда қимор ўйинлари билан шуғулланишга қизиққан чет эл фуқароларига Қирғизистонда визасиз ва рўйхатдан ўтмасдан қолишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg сайтида эълон қилинган. “Ташқи миграция тўғрисида”ги ва “Қирғизистон Республикасида қимор ўйинлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритиш ташаббускорлари хорижликларга, казино ўйинчиларига республикада 15 кунгача бўлишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, ташаббус муаллифлари…

Батафсил...

Сузоқда шавқатсизларча ўлдирилган қизнинг яқинлари норозилик сифатида йўлни тўсиб қўйишди

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Сосиқ-Булоқ қишлоғида 21 ноябрь куни ўлдирилган қизнинг яқинлари қотилликда гумонланиб қўлга олинган маҳаллий фуқарога қарши митинг ўтказди. Воқеа жойидан «Озодлик» мухбирининг хабар беришича, акцияда Бозорқўрғон туманидан келган 50 га яқин одам иштирок этган. Воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлган. Намойишчилар гумонланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилишган, шунингдек, унинг оиласи яшаш жойини тарк этиши…

Батафсил...

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш 2023 йил апрель ойида якунланади

Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Лойиҳа-қидирув институти Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни 2023 йил апрель ойида якунлашни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда 21 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди. У депутатнинг Қирғизистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, бу маълумотни тилга олиб, ҳозирда мамлакатдаги…

Батафсил...

Садир Жапаров: Ўзбекистон Қирғизистондан 30-40 йил ўзиб кетган

Президент Жапаров Қирғизистон парламентида гапирганидан кейин Жокоргу Кенеш (парламент) Ўзбекистон билан имзоланган Кампиробод келишувини ратификация қилди. 17 ноябрь куни Қирғизистон Жокоргу Кенеши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлат чегаралари ҳақидаги шартнома ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳақидаги келишуви масалаларини кўриб чиқди. Депутатлар олдида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров гапирган. Кампиробод сув омбори масаласи Қирғизистонда сиёсий жанжалга айланди, сиёсатчилар ҳукуматни…

Батафсил...

Ўзбекистан Сенати ўзбек-қирғиз чегараси ва Кампиробод сув омборига алоқадор икки қонун лойиҳасини маъқуллади

Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатасининг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари делимитациясига оид шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омбори тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини маъқулланди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълумот тарқатди. Мазкур қонун лойиҳалари 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биратўла уч ўқишда қабул қилинган.…

Батафсил...

Садир Жапаров Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Адахан Мадумаровнинг танқидига жавоб берар экан, Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. «Сиз Торт-Кочо бўйича имзолаган протокол ноқонуний деяпсиз, у билан ҳожатхонага боришингиз мумкин. Лекин бошқа тараф буни қилмайди, улар ҳужжатни қўлларига олиб кўрсатадилар. Мен буни бир неча бор кўрсатганман. Остонада [Россия президенти иштирокидаги] уч томонлама учрашув чоғида ҳам буни кўрсатишди, биз шундай имзолаймиз,…

Батафсил...

Қирғизистоннинг Чечмесида Чашма булоғининг Ўзбекистонга берилишига қарши намойиш бўлди

15 ноябрь куни Қадамжой туманидаги Чечме қишлоғи аҳолиси қирғиз-ўзбек чегараси яқинидаги Чечме булоғига йиғилди. “Улар Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларини аниқлаш бўйича шартномада “Чашма булоғи Ўзбекистонга берилади” деган маълумотга норозилик билдиришиб, булоқнинг қўшни давлатга берилишига қарши фикр айтдилар”, дейилади Озодлик радиоси қирғиз хизмати хабарида. Норозилик намойишида иштирок этган Чечме қишлоқ кенгашининг раиси Садиқ Саламовнинг айтишича, Чашма булоғи баҳсли ҳудуд ҳисобланмайди. “Бу бизнинг…

Батафсил...

Милиция Бишкекда оммавий муштлашув уюштирган хорижликларни қўлга олди

Бишкекнинг Свердловск тумани полицияси безориликда гумон қилинган хорижликларни қўлга олди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, Покистон фуқароси 11 ноябрь куни номаълум шахслар Ғалаба майдонида жамоат тартибини бузиб, ўзи ва икки ҳамюртига тан жароҳатлари етказганлиги ҳақида ариза берган. Полиция томонидан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Аввалроқ…

Батафсил...

Қирғизистонда фаол Адилет Балтабай уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бишкекнинг Первомайский туман суди фаол Адилет Балтабайни оммавий тартибсизликларни қўзғатганликда айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Азаттйк мухбирининг хабар беришича, суд фаолга нисбатан 3 йил муддатга пробацион назорат ўрнатишга қарор қилган, шундан сўнг у суд залидан озод қилинган. Аввалроқ давлат айбловчиси Балтабай ижтимоий тармоқларидаги нашрларнинг лингвистик экспертизаси натижаларига кўра, “қонун талабларига бўйсунмасликка чақириш ва тартибсизликларга ундаш аломатлари аниқланганини”…

Батафсил...

Бишкекда самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тожикистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортди

Қирғизистон пойтахти илк бор самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 11—13 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда сайёрамизнинг энг кучли самбистлари – 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади, деб хабар беради Халқаро САМБО федерацияси. Мусобақалар учта йўналиш – аёллар спорти, эркаклар спорти ва жанговар самбо бўйича ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун Австралия, Баҳрайн, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла,…

Батафсил...

Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди

Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат ахборот тизими хабар бермоқда. Сайт маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатларидаги қишки таътил учун энг машҳур ва жозибали жойлар рейтинги тақдим этилган. Қайд этилишича, ушбу рейтинг “сайёҳлар орасида машҳурлик ҳамда МДҲ мамлакатларида туризм ва рекреация инфратузилмасини ривожлантириш асосида” тузилган. Шундай қилиб, рейтингнинг кучли бешлигига Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва…

Батафсил...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида чекловлар жорий этилди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати 7 октабр куни Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон фуқароларининг Ўзбекистонга ўтишига чекловлар киритилгани ҳақида маълум қилди. Аниқлик киритилишича, капитал қурилиш ишлари якунланиши ва биноларни таъмирлаш ишлари якунланиши муносабати билан шу кунларда Қирғизистондан чиқиш учун назорат-ўтказиш пунктида тўртта паспорт назорати кабинаси ишламоқда, шу муносабат билан одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиши кутилмоқда. Кун…

Батафсил...

Қирғизистонда заргарлик буюмларини контрабанда қилишда гумонланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Қирғизистон Республикаси жанубий пойтахти аэропортида Истанбулдан Ўшга учиб келган Ўзбекистоннинг икки фуқароси заргарлик буюмлари контрабандасида айбланиб қўлга олинди. Божхона хизмати тарқатган маълумотларга кўра, пойабзал тагида яширинган заргарлик буюмлари нархи 7,7 миллион долларни ташкил қилади. Умумий оғирлиги – 2 кг 406 грамм. Ўзбекистон фуқаролари тегишли ҳужжатларсиз 179 дона тилла занжир ва 52 дона тилла билагузук олиб кирмоқчи бўлган. Материаллар қонунда белгиланган…

Батафсил...

Қирғизистонда 13 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича яна бир айбланувчи 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди 13 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича тўртинчи айбланувчини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, судья барча тўрт судланувчини маънавий товон сифатида жабрланувчига 100 минг сомдан (тахминан 1200 доллар) тўлашни буюрди. Давлат айблови ушбу иш бўйича айбланувчиларни 9 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Қайд этилишича, бу иш бўйича суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Август ойи охирида…

Батафсил...

Талант Мамитов Қирғизистон парламенти спикери лавозимини тарк этди (видео)

Талант Мамитов Жогорку Кенеш спикери лавозимини тарк этди.  Бу ҳақда у 5 октябрь куни парламент йиғилишида маълум қилинди. Унинг таъкидлашича, бу «унинг шахсий қарори». «Бунинг сабаби парламентда яқинда бўлиб ўтган воқеа, биз ўз ихтиёримиз билан Боткен вилоятига бордик. Айрим депутатлар бу саволни парламентда билдиришди ва у оммавий ахборот воситаларида тарқалди. Ўшанда мен бир қарорга келдим, ариза ёзиб, Боткенга жўнаб кетмоқчи…

Батафсил...

Ўзбекистонликлар Ўшдаги таксичилар устидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилмоқда

Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари Ўш шаҳрида такси ҳайдовчиларининг қилмишларидан Қирғизистон расмийларига шикоят қилди. 2 август куни Телеграм каналларида тарқалган мурожаатда Россиядан Ўшга келаётган Ўзбекистон фуқароларини таксичилар “машинага мажбуран ўтқазиб, 5-6 километр масофани босиб ўтиш учун 500 сом (тахминан 6 доллар) тўлашга мажбурланаётгани айтилади. Аввалроқ ўзбекистонликлар ҳам айрим ҳолларда такси ҳайдовчиларига ҳар бирига 5 минг сомдан тўлашлари кераклигини таъкидлаб, Озодликка мурожаат қилган…

Батафсил...

Қирғизистонда мактаблар сони ўтган йилга нисбатан 37 тага кўпайди

Қирғизистонда 2021-2022 ўқув йилида мактаблар сони аввалгисига нисбатан 37 тага кўпайди – 2296 тадан 2333 тага. Бу ҳақда 25 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди. Шу билан бирга, вазир ҳали ҳам мактаблар етишмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ўқув йилида ўқувчилар сони олдинги йилга нисбатан 50 мингга кўп. Ўтган йили мактабларда 1…

Батафсил...

Қирғизистонда чегарачилар юз бошдан ортиқ қорамолни ноқонуний олиб ўтишини тўхтатиб қолди

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар берди. 24 июль куни Жалолобод вилоятининг Ақси тумани Монол ҳудудида чегара хизмати ходимлари Қирғизистондан Ўзбекистонга 36 бош майда қорамолни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган уч фуқарони қўлга олди. Кейинроқ Талас вилоятининг Талас туманидаги Тегерек-Саз ҳудудида чегарачилар Қозоғистондан Қирғизистонга 80 бош қорамолнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек…

Батафсил...

Давстатқўм: Биринчи ярим йилликда саёҳат мақсадида хорижга чиққан ўзбекистонликларнинг қарийб ярми Қирғизистонга келган

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида 2,1 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди. Қўмита қайдича, 1 июль ҳолатига ўзбекистонликлар саёҳат мақсади билан энг кўп ташриф буюрган мамлакат Қирғизистон бўлиб ҳисобланади – Ўзбекистон билан қўшни бўлган бу ўлкага 1 миллион 30 минг одам чиққан. Ўзбек сайёҳларини қабул қилиш бўйича иккинчи ва учинчи…

Батафсил...
1 … 63 64 65 66 67 … 94