Ўзбекистон-Қирғизистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев маълум қилди. Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган бўлиб унда Chevrolet, Daewoo вa Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. 2023 йил 27 январда Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Қирғизистонда 149 нафар мактаб битирувчиси имтиёзли аттестат олади
Қирғизистонда жорий ўқув йилида 149 нафар битирувчи давлат аттестацияси натижаларига кўра имтиёзли аттестатга эга бўлди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар берди. Улардан 68 нафари Бишкек шаҳридан, 20 нафари Чуй вилоятидан, 17 нафари Ўш вилоятидан, 9 нафари Жалолобод вилоятидан, 9 нафари Боткен вилоятидан, 8 нафари Талас вилоятидан, 6 нафари Иссиқкўл вилоятидан, Норин вилоятидан 6 нафар, Ўш шаҳридан 6…
Батафсил...«Сўнги қўнғироқ»: Назорат кучайтирилиб, йўлларга махсус постлар қўйилади
“Сўнгги қўнғироқ” тадбири ва ўн йиллик ва йигирма йиллик учрашувлар давомида кузатув кучайтирилади. Махсус постлар ўрнатилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Айни пайтда умумтаълим мактабларининг барча битирувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналарга болалар хавфсизлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Педагоглар томонидан мактаб битирувчиларининг маст ҳолда автомобил ижараси, табиат қўйнига, дам олиш масканлари, тунги клубларга…
Батафсил...Бишкекда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилган навбатдаги 5 нафар фуқаро ушланди
Бундан ташқари, Чуй вилоятида Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари ишлайдиган тикувчилик цехини талон-тарож қилганликда гумонланган яна 5 нафар ҳужумчи қўлга олинган. Қирғизистонда хорижликларга ҳужум қилишда гумонланган навбатдаги безорилар ушланди. 2003 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар гумонланувчига нисбатан «талончилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аввалроқ оломоннинг хорижликлар ётоқхонасига ҳужуми ортидан 3 нафар маҳаллий аҳоли қўлга олинган эди. Бундан ташқари, Чуй…
Батафсил...Таласдаги аэропорт очилди
21-май куни Таласдаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Унинг очилишида Президент Садир Жапаров 1979-йилда самолёт ва вертолётлар фойдаланиш учун қурилган “Талас” аэропорти ҳам Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатганини таъкидлади. Бир йил ичида аэродром халқаро стандартларга мувофиқ қайта тикланиб, соатига 100 кишини қабул қилиш имконияти яратилди. Садир Жапаровнинг маълумотларига кўра, айни пайтда “Қоракўл” ва “Тамчи” халқаро аэропортларининг аэровокзал мажмуаларини қуриш…
Батафсил...Бишкекда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди
Мана шу талончиликдан келиб чиққан муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган. Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди. 2005 ва 2006 йилларда туғилган уч нафар гумонланувчига нисбатан «талончилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бишкек полицияси маълум қилишича, 18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган:…
Батафсил...Ўшда ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўш вилоятида ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. Маълумки, вилоят прокуратураси томонидан Олай, Аравон, Қорағулжа, Қорасув ва Новқат туманларида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга (оилаларга) кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилиб, натижада бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Юқорида қайд этилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан тузилган ижтимоий шартнома асосида аҳолини…
Батафсил...Ўшда майнинг фермалар фаолияти тўхтатилди
Ўш вилоятида кончилик хўжаликларининг ноқонуний фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан энергетика соҳасидаги коррупция ва мамлакатда электр энергиясининг жиддий тақчиллигига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Қорасув ва Новқат туманларида тоғ-кон хўжаликларининг (криптовалюта ишлаб чиқариш) ноқонуний фаолияти аниқланди ва фаолияти тўхтатилди. Хусусан, Жиноят кодексининг 337-моддаси 3-қисмида назарда тутилган “Жиноятларнинг…
Батафсил...ҚХУнинг ректори: Бишкекдаги воқеадан кейин 1200 талаба юртига қайтди
Бу ҳақда Қирғизистоннинг халқаро университетининг (ҚХУ) ректори Асилбек Айдаралиев билдирди. Унинг айтишича, ватанига қайтган талабаларнинг аксарияти 1-2-курснинг талабалари. У ҚХУда жами бўлиб хорижлик 3000 нафарга яқин талаба билим олишини, уларнинг 90 фоизи Покистоннинг фуқаролари эканини айтди. «Биз уларга [кетишга] рухсат бердик. Қолганлари ҳозирча бу ерда. Юқори курсда ўқиганлар Қирғизистонда қолишди», — деди у. Унинг айтишича, чет эллик талабалар «ҳозир стрессга…
Батафсил...Қирғизистонда чет эллик талабалар вақтинча онлайн ўқишга ўтказилди
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги 20 майдан бошлаб чет эллик талабаларни онлайн таълимга ўтказди. Вазирликка кўра, бу чора бир ҳафта муддатга жорий қилинмоқда, деб хабар беради «АКИпресс». Таълим вазири ўринбосари Расул Абазбек уулунинг қўшимча қилишича, масофавий таълим форматига ўтиш Бишкекдаги тартибсизликлар билан боғлиқ бўлиб, унда бошқа мамлакатлардан келган ўнлаб талабалар жароҳат олган. Шундай қилиб, ҳукумат ректорлар билан биргаликда хорижликлар хавфсизлигини кучайтиришга қарор қилган.…
Батафсил...Бишкекдаги тўпалон сабабли милиция кучатилган тартибда ишламоқда
Вазирлик ижтимоий тармоқда чет эллик фуқароларга куч қўлланишга чақирган ва ёлғон маълумот тарқатганлар аниқланса жавобга тортилишини огоҳлантирди. «Ички ишлар бош бошқармаси шаҳарда вазият барқарор эканини ҳамда одатдаги ҳаёт образига қайтиш мумкин эканини билдиради», — деб милиция чет эллик фуқароларга мурожаат қилди. 18 майга ўтар кечаси Бишкекнинг шарқий тарафидаги тартибсизликлар қайд этилган. Унга 17 майда ижтимоий тармоқда «чет элликлар билан қирғизлар…
Батафсил...Россиядаги янги қоидалар Қирғизистон автомобиль бозорини касодга учратди
Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга – камайиб кетди. Россия янги қоидалар киритганидан сўнг Қирғизистон автомобиль бозори касодга учради. Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга – камайиб кетди. Россиянинг «Автостат» агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россияга 295,7 минг автомобиль импорт қилинган бўлиб, уларнинг 66,4 фоизи Япониядан, 24,6 фоизи…
Батафсил...Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди
Ички ишлар вазирлиги 18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди. ИИВ маълумотларига кўра, 13 майга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 да “Восток-5” кичик туманидаги пиццерия ёнида “бир гуруҳ осиёлик кўринишдаги номаълум шахслар бир гуруҳ чет эллик талабаларни учратиб, уларни безовта қила бошлаган. Улардан сигарет талаб қилиб, “нима учун бу ерда сигарет чекяпсанлар” деб таҳдид қила…
Батафсил...Қирғизистонда илк VAR тизимини Жалолободдаги стадионга ўрнатишга қарор қилинди
Жалолободда «Қурманбек» стадиони реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ерда маҳаллий «Мурас Юнайтед» ҳамда Бишкекнинг «Илбирс» клублари ўртасида Қирғизистон Премер-лигасининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Стадионнинг очилиш маросимида Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этиб, мухлисларни муҳим воқеа билан табриклади. ҚФИ матбуот хизмати хабарига кўра, стадион гибрид ўйин майдонига эга, 5000 томошабинга мўлжалланган ва кечки пайт учрашувларни ўтказиш имконини берувчи кучли ёритиш…
Батафсил...Хорижда 800 нафар қирғизистонлик тергов қилинмоқда
Терговдаги қирғизистонликларнинг аксарияти Россияда судланмоқда. Хориж тергов изоляторларида 788 нафар Қирғизистон фуқароси суд қарорини кутмоқда. Судланаётган қирғизистонликларнинг аксарияти (742 нафари) Россияга тўғри келади. Бу ҳақда 16 май куни парламент йиғилишида адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиков маълум қилди. Туркияда 13 нафар, Тожикистонда 9 нафар, Қозоғистон ва Италияда 5 нафардан, Венгрия ва Германияда 4 нафардан, Миср ва Саудия Арабистонида 2 нафардан, шунингдек,…
Батафсил...Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ бекор қилинмоқда
2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешга келиб тушди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини…
Батафсил...Ўш аҳолиси ЙТҲга сабаб бўлаётган йўл қисми борасида чора кўришни талаб қилмоқда
Намойишчиларнинг айтишича, ушбу трасса қисмида йил бошидан тўртта ёш бола ўлган. Ўш вилоятининг Жапалак қишлоғида 15 май куни маҳаллий аҳоли намойиш ўтказди. Улар кўплаб йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлаётган трасса қисми борасида қандайдир чора кўришни талаб қилмоқда. Аҳоли қишлоқдан ўтаётган Ўш-Новқат-Боткен трассасида светофор ўрнатишни сўраб ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳалигача ҳал этилмаган. 13 май куни Howo…
Батафсил...Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади
Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади: – бир ойгача…
Батафсил...Ўшдаги «Исломбек» кафесининг биноси ноқонуний қурилган
Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган “Исломбек” кафеси биносини қуриш ва реконструкция қилиш учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар йўқ. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотларга кўра, режадан ташқари ўтказилган текшириш чоғида кафенинг жанубий томонидаги муниципал ер участкасида 4,0х10,0 метр ўлчамдаги ер участкаси ва унга олиб борувчи зинапоялар тегишли рухсатномаларсиз қурилганлиги аниқланган. “Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан тегишли материаллар…
Батафсил...Қирғизистонда тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин
Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилаётгани айтилмоқда. Қирғизистонга тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин. Бундай таклифни Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги берди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Вазирлик тухум импортини олти ой муддатга тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида…
Батафсил...