Ўшда уйлари тўлиқ бузилаётларга “Эне-Сой” янги участкасида хонадонларнинг қурилиши бошланди. 1 июл куни Ўш шаҳар Қизил-Қишлоқ ҳудудининг Коммунист қишлоғида “Эне-Сой” янги посёлкаси қурилишига расман старт берилди. Ушбу муҳим тадбир доирасида янги аҳоли пункти пойдеворига таъмал тоши қўйилди. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, “Кунлун” қурилиш компанияси вакиллари, маҳаллий аҳоли иштирок этди. Шаҳар раҳбари ўз нутқида…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Жалолободдаги “Береке” бозорида ёнғин чиқди
Жалолободдаги “Береке” бозоридаги ёнғин тўлиқ ўчирилди: ўндан ортиқ дўкон ёниб кетди, икки киши жабрланди. Бугун, 19 июн куни эрталаб Жалолободдаги “Береке” бозорида ёнғин чиқиб, ўнга яқин савдо нуқталарини қамраб олди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин соат 11:40да тўлиқ назоратга олингани ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, икки киши жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Улардан бири қўлидан жароҳат олган, иккинчиси эса тутундан захарланган. Айни…
Батафсил...Ҳоким уч эгизакнинг оиласига квартира ҳужжатларини топширди
Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев 2022 йилда уч эгизакни дунёга келтирган Рахат Исаевага уч хонали квартиранинг ҳужжатларини расман топширди. Шаҳар раҳбари аввалроқ оилага уй-жой беришни ваъда қилган эди. Янги квартиранинг майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади. Рахат Исаева кўп фарзандли, жами олти фарзанд, жумладан, уч эгизакнинг онаси. Уч эгизакларга Алмаз, Аслан ва Агнар деб ном беришган.
Батафсил...Ўшда 18 ёшли талаба осилган ҳолда топилди
Кеча, 18 июнm куни Ўш шаҳрида 18 ёшли йигит осилган ҳолда топилганини Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси «УТРК Ош»га тасдиқлади. Маълумотларга кўра, марҳум Ўзган туманида яшовчи бўлиб, Ўш шаҳридаги коллежлардан бирида таҳсил олган. У Ўш шаҳрининг Монуев ва Турсунбаева кўчалари чорраҳасида жойлашган турар-жой биноси ёнидан темир қувурга осилган ҳолда топилган. Милиция марҳумнинг жасадида зўравонлик аломатлари йўқлигини маълум қилди. Мазкур ҳолат…
Батафсил...Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти кечаю кундуз ишлай бошлайди
Гап «Қадамжой», «Чечме» ва «Ак-Кия» назорат-ўтказиш пунктлари ҳақида кетмоқда. Режим бугун соат 20:00 да бошланади. Чегара хизмати ушбу чора сайёҳлик мавсумида фуқароларнинг ҳаракатланишини осонлаштиришга қаратилганини айтди. Назорат-ўтказиш пунктлари шу режимда 1-октабрга қадар ишлайди.
Батафсил...Ўшдаги ломбардни ўғирлаганлар Бишкекда қўлга олинди: 1,6 миллион сом зарар етказилган
Ўшдаги ломбардга тунда қуролли ҳужум уюштирилди. Икки нафар гумонланувчи 21 ёшли ходимни қўрқитиб, унга ҳужум қилиб, 300 минг сом ва 1,3 миллион сомлик тилла ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ўш ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, воқеа 11 июн куни соат 04:30 атрофида содир бўлиб, “Ўш-Нуру” меҳмонхонаси олдидаги ломбардга “Макаров” русумли газ тўппончаси ва темир парчаси билан кириб,…
Батафсил...ОСАГО доирасида 10 миллион сомдан ортиқ товон тўланган
2025 йил 16 июн ҳолатига кўра, ОСАГО суғуртаси бўйича 113 нафар фуқарога жами 10 миллион 262 минг сомдан ортиқ компенсация тўланган. Бу ҳақда “Давлат суғурта ташкилоти” хабар берди. ОСАГО сиёсатининг нархи 1680 сомдан бошланади. Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб автомобили суғурталанмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади.
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон чемпионати етакчиси бир украиналик мураббийни бошқасига алмаштирди
Украиналик мутахассис Сергей Попов Жалолободнинг «Мурас Юнайтед» клубига янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати Instagramда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) хабар берди. Тайинловни кутилмаган деб аташ мумкин. Попов 16 июнга қадар Қирғизистон Премьер-лигасининг бошқа бир клуби «Алга» бош мураббийи сифатида қайд этилганди. «Мурас Юнайтед» устози сифатида эса ўз ҳамюрти Александр…
Батафсил...Қирғизистонда камбағаллик даражаси аҳоли сонига нисбатан 25,7 фоизга камайган
2024 йили Қирғизистонда камбағаллик даражаси 25,7 фоизга камайган ва бу бултурги йилга нисбатан 4,1 фоизга кам. Бундай маълумотлар Республика Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди. Мамлакатда 1 миллион 871 минг киши камбағаллик чегарасидан паст бўлиб, уларнинг қарийб 62 фоизи қишлоқ аҳоли пунктларида яшайди. Умумий камбағаллик чегараси 2024 йили аҳоли жон бошига йилига 65 417 сомни (748 доллар), ўта қашшоқлик эса…
Батафсил...Бишкек кинофестивалининг халқаро танловлари ғолиблари ўртасида 34 000 доллар тақсимланди
Қирғизистонда III Бишкек халқаро кинофестивалининг якунлари сарҳисоб қилинди. Ғолиблар номи 15 июнь куни кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинди, деб хабар беради республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати. Умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион сом (17,1 минг доллар) бўлган халқаро танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди: ✅ Энг яхши операторлик иши — «Қочқин», Болсунбек Таалайбек уулу (Қирғизистон); ✅…
Батафсил...Қирғизистоннинг иккита клуби ОФК Чақирув лигасида ўйнайди
Қирғизистон кубоги ғолиби «Мурас Юнайтед» футбол клуби мамлакат чемпиони «Абдиш-Ата» ортидан Осиёнинг учинчи кучли клублар турнири -ОФК Чақирув лигасида ўйнайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар берди. Қирғизистоннинг рейтингдаги ўрнига кўра, мамлакатни 2025/2026 йилги Чақирув лигасининг саралаш босқичида бир клуб — 2024 йили мамлакат чемпиони бўлган Кантнинг «Абдиш-Ата» клуби ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ, Фаластин, Непал, Шри-Ланка, Яман ва Покистон…
Батафсил...Volkswagen ва UzAuto ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Volkswagen компанияси «Ўзавтосаноат» шўъба корхонаси — Alyans Auto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йирик узелли автомобилларни йиғишни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Volkswagen Passenger Cars автомобилларини сотиш, маркетинг ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича директорлар кенгаши аъзоси Мартин Сандер ўзининг LinkedInдаги саҳифасида ёзган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон аҳоли даромадларининг ўсиши ва немис автомобилларига қизиқувчи ўрта табақа қатламининг кўпайиши ҳисобига автомобил…
Батафсил...Исроил Эронга ҳарбий ҳужум бошлади
13 июнь куни Исроил Эроннинг қатор ядровий ва ҳарбий объектларига ҳужум қилди. «Қўзғалaётган шер операцияси» натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси бош қўмондони, Қуролли кучлар Бош штаби раиси¸ Ҳаво мудофааси раҳбари¸ шунингдек, ядро физикаси бўйича олти етакчи олим ўлдирилди. Исроилнинг 13 июнь кунги авиаҳужумлар натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) бош қўмондони Ҳусейн Салами, Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари¸ генерал Моҳаммад…
Батафсил...Қирғизистонда “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди
11 июндан бошлаб Миллий хавфсизлик идоралари томонидан “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, шу йўл билан куч тузилмалари Қамчибек Ташиев кўрсатмаларини бажармоқда. Ва улар аллақачон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни аниқлаб, ҳибсга олишган. Қўлга олинганлар фильтрация марказига олиб борилиб, Қирғизистон Республикаси ИИВ Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати…
Батафсил...III Бишкек халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Қирғизистон Миллий филармонияси биносида III Бишкек халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати Facebookда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) хабар берди. Тадбир олдидан 26 мамлакат кино саноати вакиллари ушбу форум тимсолига айланган мовий, «самовий йўл» бўйлаб ўтишди. Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларини ўтказди. Ҳар икки жамоа ҳам очко жамғарди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни қабул қилди. Ўзбекистонликлар жаҳон чемпионати йўлланмасини кафолатлаган бўлса, рақиблари кейинги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишганди. Бироқ, қатарликлар мезбонларни жиддий безовта қилишди – сўнгги қитъа чемпионатида Осиё Кубогининг икки карра ва амалдаги ғолиби Ўзбекистонни чорак финалда…
Батафсил...Ашхобод туркман фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш қарорини «шошилинч қадам» деб ҳисоблади
Туркманистон фуқароларининг АҚШга киришига қисман тақиқ қўйилгани Ашхободда «ўта тушунмовчилик ва хавотир»га сабаб бўлди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Ташқи ишлар вазирлиги Америка ҳукумати қарорини кенг кўламдаги, жумладан, миграция сиёсатидаги икки томонлама туркман-америка ҳамкорлиги натижаларини ҳисобга олмаган «шошилинч қадам» деб ҳисоблайди. «Мақоми БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари билан уч марта эътироф этилган нейтрал…
Батафсил...Ўзбекистон Россияга ОМОН ходимларининг мигрантларга нисбатан ҳаракатларини баҳолашни сўраб нота юборди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ТИВга нота йўллаб, унда Москва ОМОНи (Росгвардиянинг махсус бўлинмаси) ходимларининг мигрантлар ётоқхонасига уюштирган қўпол рейдига изоҳ бериш ва куч ишлатар тизим ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик маҳкамаси матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Расмийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан 10 июнь куни бўлиб ўтган…
Батафсил...Қозоғистонда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш муҳокамаси қайта жонланди
Қозоғистонда жамоат жойларида инсон юзини беркитадиган кийим-кечакларни кийиш тақиқланиши мумкин. Тегишли ўзгартириш ҳозирда Сенатда кўриб чиқилаётган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга киритиш таклиф қилинди, деб ёзади Tengrinews.kz. Мазкур ташаббус конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитасининг ишчи гуруҳи йиғилишида илгари сурилди. Сенаторларнинг фикрича, янги қоида «юзни таниб олишга халақит берадиган кийим-кечаклардан фойдаланган ҳолда содир этилган» ҳуқуқбузарликлар олдини олишга…
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон чемпиони олти ой ичида тўртинчи мураббийни алмаштирди
«Абдиш-Ата» футбол клубини қирғизистонлик мутахассис Хуршет Лутфуллаев бошқаради. Бу ҳақда Қирғизистон футбол премер-лигаси (ҚФПЛ) матбуот хизмати хабар берди. Лутфуллаев бу лавозимда «Абдиш-Ата» икки ойдан кам вақт ишлаган яна бир қирғизистонлик Мирлан Эшенов ўрнини эгаллайди. Истеъфо сабаби аниқланмаган. Аммо сўнгги тўртта учрашувда жамоа рақибларини уч тўп фарқи билан мағлуб этиб, муваффақиятли ўйнади. «Фарғона» маълумотига кўра, Эшенов тез орада республика терма жамоасига…
Батафсил...