Ўшда “Эне-Сой” янги мавзейи қурилиши бошланди

Ўшда уйлари тўлиқ бузилаётларга “Эне-Сой” янги участкасида хонадонларнинг қурилиши бошланди.

1 июл куни Ўш шаҳар Қизил-Қишлоқ ҳудудининг Коммунист қишлоғида “Эне-Сой” янги посёлкаси қурилишига расман старт берилди. Ушбу муҳим тадбир доирасида янги аҳоли пункти пойдеворига таъмал тоши қўйилди.

Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, “Кунлун” қурилиш компанияси вакиллари, маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Шаҳар раҳбари ўз нутқида ушбу лойиҳа Ўш шаҳри ривожига ва аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади.

Янги посёлка Ўш шаҳар мэрияси кўмагида Хитой Халқ Республикасининг “Кунлун” қурилиш компанияси томонидан қурилади.

Лойиҳа жами 520 та оилага мўлжалланган. Жорий йилнинг куз ойига қадар 320 та замонавий турар-жой бинолари, шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, ФАП ва бошқа ижтимоий муассасалар қуриш режалаштирилган. Шаҳарча умумий майдони 54 гектар майдонда қурилади.

Ушбу уйлар шаҳардаги турар-жой бинолари бош режага мувофиқ йўлларни кенгайтириш ва каналларни очишда бошқа жойга кўчирилиш керак бўлган фуқароларига берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ