1 июлдан бошлаб Россияга кириш мураккаблашади

1 июлдан бошлаб Россияга борадиган Қирғизистон фуқаролари учун янги кириш тартиби кучга киради. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги хабар берди. Янги қоидаларга кўра, Россия чегарасини кесиб ўтишни режалаштираётган фуқаролар RuID мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтишлари, сафарлари ҳақида маълумот киритишлари ва QR кодини олишлари керак. Ариза мамлакатга киришдан камида 72 соат олдин топширилиши лозим. Бундан ташқари, Россияга…

Батафсил...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги 3та назорат-ўтказиш пункти куну тун ишлай бошлайди

Бугун, 20-майдан бошлаб, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида, Боткен вилоятида жойлашган учта назорат-ўтказиш пункти куну тун (24 соат) ишлай бошлайди. Бу ҳақда Чегара хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари узлуксиз иш режимига ўтди: «Қадамжой – автомагистрал»; «Чечме – автомагистрал»; «Оқ-Қия – автомагистрал». «Ўтказиш пунктларининг иш режимининг ўзгариши ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу…

Батафсил...

Чегарадан навбатсиз ўтишга уринган фуқаро устидан тергов олиб борилмоқда

Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон фуқароси «Кайтпас-автожол» назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва чегарачилар билан тўқнашганлиги ҳақида хабар берди. Маълумотга кўра, воқеа 16 май куни кечқурун содир бўлган. Chevrolet Onix русумли автомобил бошқараётган фуқаро қарама-қарши йўлакка чиқиб, навбатсиз ўтишни талаб қилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. У чегарачиларнинг огоҳлантиришига тажовузкор муносабатда бўлиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.…

Батафсил...

Ўшдаги чегарадан прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди

Ўшдаги «Достук» чегара назорат пунктида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИМнинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизматидан билдиришди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридаги «Достук» чегара назорат пунктида Ўш божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро – 1981-йилда туғилган Ш.Ж. ва 1994-йилда туғилган Ю.Ш. ушланган.…

Батафсил...

2026 йилги Жаҳон чемпионати: АҚШ ҳукумати виза масалалари бўйича мурожаат қилди

2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун чиптага эга бўлган чет элликлар автоматик равишда АҚШга виза олмайдилар. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ўйинларга чиптага эга бўлиш консулликда суҳбатга тезроқ навбатга туриш имконини беради. «Чипта виза эмас. Чемпионатга боришни истаганлар, бошқа барча чет элликлар сингари, тўлиқ текширувдан ўтадилар»,- деди Рубио. У мухлисларни сўнгги дақиқагача кутмасликка,…

Батафсил...

Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади

Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган фитосанитария назорати вақтида маҳсулотларга ҳамроҳлик қилувчи сертификат талабларга жавоб бермаслиги аниқланган. Натижада умумий оғирлиги 25 150 кг бўлган картошка ортилган автомашина ортга қайтарилди. Вазирлик маълумотларига кўра, бу қарор “Ўсимликлар карантини…

Батафсил...

Россияда “Нелегал-2025” операциясининг иккинчи босқичи бошланди

14 октябрда Россияда “Нелегал-2025” федерал комплекс оператив-профилактик операциясининг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, «Нелегал» операцияси ҳар йили икки босқичда Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), Росфинмониторинг ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда ўтказилади. Асосий мақсад ноқонуний миграцияга қарши курашиш, миграция қонунчилигини, шу жумладан…

Батафсил...

АҚШ ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этадиган ўсмир мигрантларга 2500 доллар таклиф қилмоқда

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги АҚШдан ўз ихтиёри билан чиқиб, ўз мамлакатига қайтишга тайёр бўлган ҳар бир ўсмир мигрантга 2500 доллар тўлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ABC News хабар қилганини ёзди. Маълумотга кўра, тўловлар 14 ёшдан юқори бўлган ҳамроҳсиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган. Таклиф Қочқинларни жойлаштириш бўйича идорада сақланаётган мексикаликларга ёки вояга етмаганларга тааллуқли эмаслиги айтилди. Жорий йилнинг бошида АҚШ…

Батафсил...

Қирғизистон зилзиладан жабрланган Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказиб беради

Қирғизистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатади. Парламентнинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Молия вазири ўринбосари Умутжан Аманбаевнинг маълум қилишича, бу мақсадда 6,8 миллион сом ажратилиши режалаштирилган. Маблағ афғонлар учун озиқ-овқат, болалар кийимлари ва ўйинчоқлар сотиб олишга сарфланади. Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлган. Табиий офат эпицентри…

Батафсил...

Ўзбекистон чегарачилари икки қирғизистонлик ўлими тафсилотларини маълум қилди

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг икки фуқароси ўққа тутилгани воқеа юзасидан расмий изоҳ берди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари матбуот марказининг хабар беришича, 15 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахсларнинг ҳаракатланаётгани кузатилган. Чегарачилар ўз ваколати доирасида уларга тўхташни буюрган, лекин тартиббузарлар қочишга уринган. Шу боис, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, уларни тўхтатиш учун…

Батафсил...

Ўзбек-қирғиз чегарасида икки қирғизистонлик ҳалок бўлди

Икки Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудида уч давлат чегараси туташган жойда отиб ўлдирилган. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизматига таяниб, «Вечерний Бишкек» хабар берди. Ҳодиса 15 август куни содир бўлган. Ўзбекистон чегара хизмати ходимлари чегаралар туташган жойда икки фуқарони аниқлаган. Чегарачилар уларни қўлга олишга ҳаракат қилган, бироқ улар талабларга бўйсунмаган, натижада ҳарбийлар ўқотар қурол ишлатган. Ҳар икки қирғизистонлик яраланган ва…

Батафсил...

Қирғизистон ўзбекистонлик сайёҳлар учун энг жозибадор йўналиш бўлиб қолмоқда

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган, бу 2024 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 29,7 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, ўтган йилдаги каби сайёҳларнинг кўпчилиги қўшни Қирғизистонни танлашган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси. Ҳисобот даврида Қирғизистонга Ўзбекистондан 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Биринчи учликка Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатлар ҳам киради: мос равишда…

Батафсил...

1 июлдан Россияда биометрик маълумотларини топширмаган мигрантлар мобил алоқадан узилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб Россия Ягона биометрик тизимида (ЯБТ) рўйхатдан ўтмаган чет эл фуқаролари учун уяли алоқа хизматлари босқичма-босқич ўчирилади. Бу ҳақда РФ Рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди. Янги қоидаларга кўра, Россия SIM-карталаридан фойдаланувчи барча хорижликлар биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўз шахсини тасдиқлаши ва уларни «Госуслуги» портали орқали рўйхатдан ўтказиши шарт. Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2 миллиондан ортиқ…

Батафсил...

Қирғизистонда “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди

11 июндан бошлаб Миллий хавфсизлик идоралари томонидан “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, шу йўл билан куч тузилмалари Қамчибек Ташиев кўрсатмаларини бажармоқда. Ва улар аллақачон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни аниқлаб, ҳибсга олишган. Қўлга олинганлар фильтрация марказига олиб борилиб, Қирғизистон Республикаси ИИВ Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати…

Батафсил...

Ашхобод туркман фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш қарорини «шошилинч қадам» деб ҳисоблади

Туркманистон фуқароларининг АҚШга киришига қисман тақиқ қўйилгани Ашхободда «ўта тушунмовчилик ва хавотир»га сабаб бўлди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда сўз юритилади. Ташқи ишлар вазирлиги Америка ҳукумати қарорини кенг кўламдаги, жумладан, миграция сиёсатидаги икки томонлама туркман-америка ҳамкорлиги натижаларини ҳисобга олмаган «шошилинч қадам» деб ҳисоблайди. «Мақоми БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари билан уч марта эътироф этилган нейтрал…

Батафсил...

Ўзбекистон Россияга ОМОН ходимларининг мигрантларга нисбатан ҳаракатларини баҳолашни сўраб нота юборди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ТИВга нота йўллаб, унда Москва ОМОНи (Росгвардиянинг махсус бўлинмаси) ходимларининг мигрантлар ётоқхонасига уюштирган қўпол рейдига изоҳ бериш ва куч ишлатар тизим ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик маҳкамаси матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Расмийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан 10 июнь куни бўлиб ўтган…

Батафсил...

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи офиси Тошкентда очилади

Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Марказий Осиёдаги биринчи офиси очилади. Ташкилот бош директори Гретель Агилар ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси шу бўлди, деб хабар беради Республика Экология вазирлиги матбуот хизмати. Йиғилишда IUCN ваколатхонаси Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) жойлашгани таъкидланди. Бу халқаро тузилма фаолиятига талабалар, ёш олимлар ва…

Батафсил...

Россияда мигрантларнинг учдан бир қисми биринчи уринишда рус тили имтиҳонидан ўта олмаган

Россияда ҳар учинчи меҳнат мигранти биринчи уринишдаёқ рус тили имтиҳонидан ўта олмаган. Уларнинг ярми кейинги уринишларда ҳам муваффақиятсизликка учраган. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди. «Россия Таълим ва фан вазирлиги имтиҳон натижаларини тизимли мониторинг қилишда давом этмоқда. Аниқланишича, ўрта ҳисобда чет эл фуқароларининг 30 фоизи биринчи уринишда имтиҳондан ўта олмаган. Уларнинг ярмига қадари кейинги уринишларда…

Батафсил...

Марказий Осиёнинг учта давлати Тожик денгизидан биргаликда фойдаланишга келишиб олди

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон 2025 йил ёзи учун «Баҳри-Тожик» (Тожик денгизи) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 30 май куни Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ўртасида бўлиб ўтган учрашув…

Батафсил...

Қирғизистонда ноқонуний яшаётган муҳожирлар 10-июнгача мамлакатни тарк этишлари керак

Махсус хизмат раҳбари Камчибек Ташиев бугун ноқонуний миграция бўйича йиғилиш ўтказди. Унга кўра, ҳозирда Қирғизистон ҳудудида беш мингга яқин хорижлик ноқонуний яшаб келмоқда. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш, депортация қилиш ва ҳатто жиноий жазога тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мигрантларни таклиф қилган компаниялар ҳам “ўз улушини” олади. Ташиев хорижликлар мамлакатга сайёҳ ёки талаба сифатида кириб келаётганини, лекин бу ерда тартибни бузишини қайд…

Батафсил...
1 2 3 4 … 11