Чечейбаев: Шифокорларнинг маоши 50 фоизга оширилади

2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун парламентнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда шифокорларнинг ўртача маоши 25 минг сом атрофида. “Шифокорларнинг маоши оширилмаган, бироқ кичик ва техник ходимларнинг ойликлари илгари оширилмагани учун кщтарилди. 2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга оширишни режалаштирганмиз”, — деди у. Бундан ташқари, Чечейбаев…

Батафсил...

Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади

Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади. Қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда маъқулланди. Унга кўра, хизмат вазифасини бажараётган шахсларнинг соғлиғига зарар етказилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади. Агар иш жойида шахсга нисбатан зўравонлик ёки қўрқитиш содир этилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади ёки 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Батафсил...

Ўшдаги “Касиет” ва “Авангард” тиббиёт марказлари давлат тасарруфига ўтказилди

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Қорасув туманида жойлашган “Касиет” ва “Авангард” тиббиёт марказларининг ер участкаларини ноқонуний олиб қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотларга кўра, Чон-Сари-Ой қишлоқ ҳукуматига қарашли ер участкаларини давлат тасарруфидан олиб қўйишдаги коррупция факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Судланувчилардан бирининг мол-мулкини текшириш натижасида фуқаро Г.А.Н. ва унга алоқадор шахслар, 2005-2007 йилларда ноқонуний…

Батафсил...

Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонаси ҳудуди тозаланмоқда

Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонаси ҳудуди тозаланмоқда. У ердаги тартибсиз, тирбандлик келтириб чиқарган ошхона, дорихона, савдо шохобчаларини “снос” қилиш ишлари бошланди. Суратлар Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизматидан олинди

Батафсил...

Энди илова орқали дорининг қимматлигидан шикоят қилишингиз мумкин

Энди илова орқали дорининг қимматлигидан шикоят қилишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дари-дармек” мобил иловасини ишга туширди. У қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: – дори нархлари – қайси дорихонада эканлиги – чегирма бор-йўқлиги – дори белгиланган нархдан қимматроқ сотиб олинган бўлса, шикоят қилиш Иловани “Play Market” ва “App Store”дан юклаб олиш мумкин.

Батафсил...

Муддати ўтган қимматбаҳо озиқ-овқат ва сохта қадоқларни олиб келган тадбиркорлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 37 ёшли фуқаро ушбу жиноятни 5-6 йилдан бери содир этиб келган. У 10 йил давомида Бишкекдаги премиум гастромаркет бўлган “Корзинка” МЧЖ асосчиси бўлган. Компания директори ва дўкон мудири ҳам қўлга олинган. Гумонланувчилар хорижлик сотувчилар билан маслаҳатлашиб, яроқлилик муддати ўтган товарларни янгилари билан аралаштириб юборишган. Европадан олиб келинган соуслар, пишлоқлар, сариёғ ва денгиз маҳсулотлари…

Батафсил...

Қирғизистонда қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларга рухсат берилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров полимер плёнкадан тайёрланган қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларни муомалага чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоидаларга кўра, муомалада бўлиши тақиқланган пластик маҳсулотлар рўйхатидан бир марта фойдаланиладиган озиқ-овқат қадоқлари ва пластик ПЭТ бутилкалар чиқариб ташланди. Бундан ташқари, энди бир марталик пластик идишларнинг фақат қайта ишланмайдиган турлари…

Батафсил...

Бишкекда 12 киши шурмадан заҳарланди

Бишкекдаги «Даамду» фастфуд ресторанида шаурма истеъмол қилган 12 киши заҳарланди, улардан олти нафари касалхонага ётқизилди. Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти тамаддихонага 41 минг сом жарима солганини ва уни вақтинча ёпиб қўйганини маълум қилди.

Батафсил...

Гўшт ва сут сотишда санитария қоидаларини бузганлар 20 минг сомгача жаримага тортилади

Қирғизистонда чорвачилик ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди. Тегишли қонун Президент Садир Жапаров томонидан имзоланди. Энди жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: • гўшт ва сут каби маҳсулотларни санитария талабларига риоя қилмасдан сотиш; • рухсат этилмаган жойларда ҳайвонларни сўйиш ва нотўғри ташиш; • юқумли касалликларни яшириш; • ветеринария дори воситаларини нотўғри сақлаш; • ўрмонда рухсатсиз дарахтларни кесиш ёки…

Батафсил...

Шри-Ланкада Чикунгуня касаллиги қайд этилди

Шри-Ланкада Чикунгуня касаллиги қайд этилган. Бу ҳақда “Известия” хабар берди. Маълумотларга кўра, чикунгуня чивин чақиши орқали юқади. Вирусни ташувчи чивинлар асосан кун давомида фаолдир. Касалликнинг белгилари инфекциядан 2-12 кун ўтгач пайдо бўлади. Бу мушакларда кучли оғриқлар, иситма ва танадаги қизил тошмалар билан тавсифланади. Ушбу инфекцияга қарши эмлаш ёки махсус дори йўқ. Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан фуқароларга профилактика чораларига риоя…

Батафсил...

“Элчихона ёрдам бермаяпти”. Бишкекда ўзбекистонлик талаба комада ётибди

Бишкекда таҳсил олаётган ўзбекистонлик 25 яшар Азиза Гулмуродова 40 кундан зиёд вақтдан бери комада ётибди. Уни университет яқинида машина уриб юборган. Онаси – Дилафруз Каримованинг айтишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига бир неча бор мурожаат қилган, аммо ҳанузгача ҳеч қандай ёрдам берилмаган. Қизи шифохонада оғир аҳволда ётар экан, ўзи эса бир ярим ойдан буён Бишкек кўчаларида сарсон. Воқеа бўйича милиция жиноят ишини…

Батафсил...

Бишкек кардиожарроҳлик илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғинда икки бемор ҳалок бўлди

11 февраль куни кечқурун Бишкек Кардиожарроҳлик ва органларни трансплантация қилиш илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғин натижасида 16 ва 1,7 ёшли икки бемор ҳалок бўлди. Яна тўққиз киши ис газидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб ёзади Kaktus.media Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғинга оид маълумот тахминан соат 21:00 ларда келиб…

Батафсил...

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Эркин Чечейбаев номзодини маъқулланди

Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутатлари Эркин Чечейбаевни республика Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлашга рози бўлди. Бу масала 5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар беради парламент матбуот хизмати. Номзод ҳақидаги маълумотни халқ вакилларига мамлакат президентининг Жогорку Кенешдаги доимий вакили Алмасбек Абитов тақдим этган. Шундан сўнг депутатлар соғлиқни сақлаш тизимига оид масалаларни муҳокама қилганлар, зеро унга янги вазир…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этди

Алимқодир Бейшеналиев Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этди. Бу ҳақда амалдорнинг ўзи «АКИпресс» нашри журналистларига маълум қилди. Бейшеналиевнинг сўзларига кўра, унинг ишида хатоликка йўл қўйилган, шунинг учун у ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзишга қарор қилган. Мулозим соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар усиз ҳам давом этишига умид билдирган. Шунингдек, Бейшеналиев жарроҳ экани ва бу касбга қайтиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтган. Sputnik…

Батафсил...

Совет ва қирғиз жарроҳ олими Эрнист Акрамов вафот этди

Совет ва қирғиз жарроҳ олими, Қирғизистон Республикаси қаҳрамони, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби Эрнист Акрамов 89 ёшида вафот этди. Акрамовнинг жасади “Ала-Арча” қабристонига дафн қилинди. Видолашув маросими А.Малдибоев номидаги Опера ва балет театрида бўлиб ўтди, унда ҳукумат вакиллари ва яқинлари иштирок этди. Эрнист Хошимович Акрамов 1936-йил 24-июнда Фрунзе шаҳрида туғилган. 1960-йилда Қирғизистон Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. У ўз фаолиятини…

Батафсил...

Бишкек ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна юқори ўринда

Сўнгги кунларда Бишкекда ҳаво сифати кескин ёмонлашди. Масалан, бугун пойтахт бир неча соат давомида World Air Quality рейтингида дунёдаги энг ифлосланган бешта шаҳар қаторига кирди. Мониторинг маълумотларига кўра, 25 ноябрь куни соат 12:00 да ҳаводаги PM2.5 (зарарли қаттиқ заррачалар ва кичик суюқ томчилар) концентрацияси ЖССТнинг ҳаво сифати бўйича тавсия этилган ўртача йиллик миқдоридан 20,9 баравар юқори бўлган. Ҳаво сифати ҳолати…

Батафсил...

Жарроҳ Мамбет Мамакеев вафот этди

Бугун, 24-ноябрь куни Мамбет Мамакеев 97 ёшда кеча вафот этди. 1927-йил 1-октябрда Иссиқкўл вилояти, Оқ-Сув тумани, Кереге-Таш қишлоғида туғилган. Деярли 70 йиллик тажрибаси давомида 30 000 дан ортиқ операцияларни ўтказди. 120 дан ортиқ илмий ишлар (шу жумладан 8 та монография) муаллифи эди. 26-ноябрь куни Бишкекда таниқли жарроҳ ва олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Миллий Фанлар Академияси академиги, Қирғизистон Республикаси қаҳрамони…

Батафсил...

Қирғизистонда келаси йил 1 июлдан электрон сигарет чекиш учун 10 минг сом жарима солинади

22 ноябр куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда электрон сигаретларни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, электрон сигаретларга тамакини қиздириш элементлари бўлган қурилмалар ҳам киради. Давлат раҳбари матбуот хизматида таъкидланишича, қонуннинг мақсади — «фуқароларни никотин сақловчи суюқликли электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш»дир. Шундай қилиб, Қирғизистон ҳудудида электрон сигаретларни олиб кириш, муомалага киритиш ва улардан фойдаланиш (чекув)…

Батафсил...

2025 йили шифокорларнинг маошини кўтариш режалаштирилмаган

Бу ҳақда 21 октябрь куни бўлиб ўтган парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Медерабек Исмоилов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сентябр ойи бошидан бошлаб соғлиқни сақлаш ходимларининг маоши оширилган: шифокорларники — 50%га, ҳамшираларники — 20%га ва кичик тиббиёт ходимлариники — 10%га. Аммо у маош ошириш масаласи ҳали якунланмаганини қўшимча қилди. Депутат Айбек Маткеримов Қирғизистонда нечта шифокор…

Батафсил...

Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи коронавирусга чалинди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи COVID-19 билан касалланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Мария Ван Керхове хабар берди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда мавсумдан қатъи назар COVID-19 билан касалланиш кўпайган. Маълум қилинишича, 5 нафар австралиялик сув полочиси, сузиш бўйича уч карра Олимпия чемпиони британиялик Адам Пити, австралиялик сузувчи Лани Паллистер, Бельгия…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 … 36