Президент маъмурияти хусусий самолётни ижарага бериш тартибини якунламоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони Bombardier Challenger ёки Embraer Legacy компаниясидан “ихчам, кичик делегацияларнинг хорижий давлатларга ташрифи учун мўлжалланган” реактив самолёт сотиб олишга қарор қилган. “Бугунгача ундаги барча рейслар эгаси компания билан келишилган ҳолда бепул амалга оширилган. Қирғизистон томони фақат авиация…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
АҚШ Ўзбекистон-Қирғизистон чегара келишувини қўллайди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 12 декабрда Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан ўтган музокаралардан сўнг Вашингтон Тошкент ва Бишкек ўртасида эришилган чегара шартномасини қўллаб-қувватлашини билдирди. “Мен ҳар доимгидек, АҚШ Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини дастаклашда собит эканини таъкидлайман. Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини демаркациялашга эришганини олқишлайман. Бу минтақадаги бошқа давлатларга чегара масаласини дипломатик йўл билан ҳал этиш…
Батафсил...Қирғизистонда ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
Саммитда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Россия президентлари Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этмоқда. Кун тартибига 17 та масала киритилган. Иқтисодий вазият, Евроосиё маконида интеграция масалалари ва 2022 йилда ЕОИИ фаолияти натижалари муҳокама қилинади. Дастлаб Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров сўзга чиқиб, ушбу йиғилишда молиявий-иқтисодий муаммолар, пандемиядан кейинги инқироз…
Батафсил...Қирғизистонда депутатлар сўроқдан кейин Бош прокуратурани текшириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
Парламент спикери Нурланбек Шакиев 8 декабрь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида президент Садир Жапаров парламент депутатлари Шайлобек Атазов ва Женишбек Тоқторбоевни сўроқ қилганидан кейин Бош прокуратура фаолиятини текшириш бўйича ишчи гуруҳ тузганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яқин орада ишчи гуруҳ тегишли хулосани тақдим этади. “Тоқторбоев ва Атазовнинг Бош прокупатура томонидан босим ўтказилаётгани ҳақидаги мурожаатларидан сўнг президент Садир Жапаров ишчи…
Батафсил...Президент Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи қолдирилди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи бошқа кунга қолдирилгани тўғрисида хабар берди. Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи 10 декабрда бўлиши кутилаётган эди. Ташқи ишлар вазирлиги билдирувида айтилишича, Ўзбекистон президенти йил охиригача Қирғизистонга ташриф қилади. Лекин бу ташриф қачон амалга оширилиши ҳозирча аниқ эмас. Расман билдирилишича, бундай қарор икки давлат президентларининг телефон орқали мулоқоти пайтида қабул қилинган. “Бишкекда…
Батафсил...Қирғизистон парламенти мамлакат собиқ президентларининг моддий имтиёзларини қисқартиришни таклиф қилмоқда
“Қирғизистон Ата-Журт” фракцияси депутати Женишбек Тўкторбоев тегишли қўмита йиғилишида “Қирғизистон Президенти фаолиятининг кафолатлари ва собиқ президенти мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни тақдим этди. 6 декабрь куни “Қирғизистон Ата-Журт” фракцияси депутати Женишбек Тўкторбоев тегишли қўмита йиғилишида “Қирғизистон Президенти фаолиятининг кафолатлари ва собиқ президенти мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни тақдим этди. У республика буджети маблағлари ва давлат мулкидан оқилона фойдаланиш мақсадида собиқ…
Батафсил...Шавкат Мирзиёев 10 декабрда Қирғизистонга келади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрда давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди. «Икки давлат лидерлари тор ва кенгайтирилган тартибда кенг кўламли қирғиз-ўзбек стратегик ҳамкорлиги доирасидаги масалаларни, шунингдек, дўстлик, биродарлик ва иноқ қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади”, – деди Азимбакиев. Расмийга кўра, давлат ташрифи доирасида қатор ҳужжатлар…
Батафсил...Бишкекда ЕОИИ давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади
ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг учрашуви 9 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Бу йил Қирғизистон интеграция уюшмасига раислик қилмоқда. Россиялик журналистларнинг хабар беришича, саммитда Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги делегация иштирок этади. Икки президентнинг икки томонлама учрашуви режалаштирилган. Саммитнинг кун тартиби ва иштирокчилари ҳали расман эълон қилинмаган. Қирғизистондан ташқари ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия киради. Ушбу ташкилот оралиқ божхона тўсиқларини бартараф…
Батафсил...Садир Жапаров: Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича дастлабки келишувга эришди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўйича дастлабки келишувга эришди, деди Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 25-26 ноябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган миллий қурултойда. Унга кўра, Тожикистон делегациясининг Қирғизистонга сафари чоғида чегара бўйича ҳужжатлар имзоланади. «Бизнинг асосий мақсадимиз ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, бир ҳукуматдан иккинчи ҳукуматга ўтиб келаётган барча чегара муаммоларини кейинги авлодларга қолдирмасдан ҳал қилишдир. Ҳозир биз қўшни Тожикистон билан чегара…
Батафсил...Мирзиёев декабрь ойида Қирғизистонга сафар қилади
Ўзбекистон президенти келгуси ойда Қирғизистонга ташрифи буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизматининг Шавкат Мирзиёевга хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросимига оид хабарномасида айтилган. Маросимда президент Мирзиёев Жанубий Корея элчиси Ким Хи Санг, Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаев, Жазоир элчиси Бумедиен Геннад, Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов ва АҚШ элчиси Жонатан Хэникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб…
Батафсил...Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказди
Депутат Элвира Сурабалдиева 24 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеc йиғилишида Кампиробод сув омбори бўйича келишувга қарши овоз берган 19 депутат ва уларнинг яқинлари босим остида эканини айтди. «Кеча менинг туғилган куним бор эди. Қамчибек Қидиршаевичга раҳмат (Қамчибек Ташиев – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – муҳаррир эслатмаси) МХХ ходимини қариндошимга нисбатан жиноий иш қўзғатиши ҳақида гапириб, совға қилганингизни ва бу қўрқитишни…
Батафсил...Сенат Қирғизистон билан чегара бўйича битимларни ратификация қилди
Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегаранинг алоҳида участкалари тўғрисидаги битимни ҳамда икки давлат ҳукуматлари ўртасида Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Ўзбекистон Республикаси парламентининг 100 нафар сенатордан иборат юқори палатаси мазкур ҳужжатларни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раиси Равшанбек Алимов маъруза қилди. Унинг…
Батафсил...Ташиев: Ўзбекистонга қўшимча бир сотих ҳам ҳам ер ўтмади
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев парламентда Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган шартнома лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди. Ташиев депутатнинг саволига жавоб берар экан, Кампиробод сув омбори остидаги ерлардан ташқари, Ўзбекистонга бирор қарич ортиқча ер ўтказилмаганини айтди. “Бундан ташқари, бир сотих ҳам, бир гектар ҳам ер қўшнига ўтказилмаган. Бунинг учун…
Батафсил...Бош вазир Арипов депутатларга Қирғизистон билан чегарага оид қонун лойиҳалари бўйича ахборот берди
Ўзбекистон 5 минг гектарга яқин Андижон (Кампиробод) сув омбори учун Қирғизистонга минг гектар ер бермоқда, қолган 4 минг гектар ер майдони собиқ СССР даврида Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан компенсация сифатида берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар саволларига жавоб бериш асносида маълум қилди. Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси матбуот хизмати қайдича, душанба куни ҳукумат…
Батафсил...Депутатлар Қирғизистон Президентига мурожаат қилиб, “Кампиробод иши” бўйича ҳибсга олинган аёлларни озод этишни сўради
Жогорку Кенешнинг 20 га яқин депутати президент Садир Жапаровга «Кампиробод иши» бўйича ҳибсга олинган аёлларни озод этиш талаби билан мурожаат йўллади. Бу ҳақда Озодликка парламент депутати Дастан Бекешев хабар берди. Депутатлар мурожаатида хотин-қизларнинг Қирғизистон маданиятида алоҳида тарихий ўрни борлиги, қамоқдаги фаоллар мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшгани таъкидланган. “Сиздан шахсан иштирок этиш ва инсонпарварлик кўрсатишингизни, тегишли раҳбарлардан илгари қабул қилинган қарорларни…
Батафсил...Жапаров МДҲ лидерларининг норасмий саммитида қатнашмайди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 октябрда Санкт-Петербургада ўтадиган МДҲ норасмий саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди. Россия матбуотининг ёзишича, норасмий саммитда Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг 70 йиллик юбилейи нишонланиши, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Расман Садир Жапаровнинг саммитда иштирок…
Батафсил...Жапаров: Россияликлар экстрадициядан қўрқмасликлари керак
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “New York Times” газетасига берган интервьюсида сафарбарлик туфайли Қирғизистонга қочган россияликлар экстрадиция қилинишидан қўрқмасликлари кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон учун Россия фуқароларининг “бу ерга келиб, эркин ишлаши” “янги ҳодиса”. Унинг таъкидлашича, сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Қирғизистонга қочган россияликлар сони ҳақида маълумот йўқ. «Биз бундан фойдадамиз, зарарда эмас», деди президент. 21 сентябрь куни Россия Федерациясида…
Батафсил...Қирғизистон Президенти Кампиробод сув омбори атрофидаги вазиятга изоҳ берди
Президент Садир Жапаров Facebookдаги саҳифасида Кампиробод сув омбори тақдири муҳокама қилинган Ўзган вилояти аҳолиси билан учрашувга изоҳ берди. Давлат раҳбари авваллари сув омбори тўлиқ Ўзбекистон назоратида бўлганини ва бундан буён томонлар тўғонни «тенг асосда» бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга қарор қилганини таъкидлади. «Биз шартномани парламентдан ўтгандан кейин жамоатчиликка тақдим этамиз ва мулкимизга айланган ерлар ҳақида маълумот берамиз. Сиз сабрли бўлишингиз…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон янги авто ва ҳаво йўналишларини очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жуманбоев аввалроқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов билан учрашди. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари, хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. Суҳбат давомида шунингдек, бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидланди. Шунингдек, «Уч-Қўрғон-Дароот-Қўрғон» автомобиль йўлини қуриш ва…
Батафсил...Иссиқкўл бўйидан Назарбоев ҳайкали олиб ташланди
Иссиқкўл бўйида жойлашган “Рух Oрдо” маданият маркази ҳудудидан Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди, дея хабар қилди KaktusMedia нашри. Айтилишича, ҳайкал олиб ташланганига бир йилдан ошган, чунки ўтган йилнинг иккинчи ярмида дам олишга келганлар томонидан суратга олинган видеоларда у кўринмаган. Қирғизистон президенти маъмурияти ҳайкал демонтаж қилинганига доир маълумотга изоҳ берганича йўқ. Иссиқкўл бўйида Назарбоев ҳайкали 2005 йилда –…
Батафсил...