Маълум қилинишича, ушбу икки эксклав эвазига Қирғизистон ҳам қўшни давлатга «тенгма-тенг» тамойили асосида ер берган. Бироқ қайси ҳудуддан ва қанча ер ажратилгани ҳозирча очиқланмаган. Шу билан бирга, Сўх анклавини айланиб ўтувчи автомобиль йўлини қуриш учун ҳам томонлар ўртасида 236 гектар ер алмашилган. Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида чегара назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, икки томон…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Қирғизистон ЕИ томонидан Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритилган компаниялар фаолиятини тўхтатди
Қирғизистон ҳукумати белгиланган тартибда Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши санкцияларнинг 21-пакетига киритилган учта компания — «Шисан», «Рама групп» ва «Нова Проект» фаолиятини тўхтатди. Шу сабабли криптовалюта операциялари билан шуғулланган юридик шахснинг лицензияси ҳам бекор қилинган. Бу маълумотни Қирғизистон Иқтисодиёт вазири ва президентнинг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили Бакит Сидиқов маълум қилди, деб хабар беради Economist.kg. Вазирнинг сўзларига кўра, идоралараро…
Батафсил...Қирғизистонда овербукинг тақиқланди ва авиакомпаниялар йўловчилар билан давлат тилида мулоқот қилишга мажбур этилди
Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси давлат агентлиги (ФАДА) овербукингни, яъни самолётдаги ҳақиқий йўловчи ўринлари сонидан ортиқча авиачипталар сотишни расман тақиқлади. Агентлик матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу қоида республикадан амалга ошириладиган ёки мамлакат аэропортларига қўнадиган тижорат рейсларини бажарувчи маҳаллий ва хорижий авиаташувчиларга нисбатан татбиқ этилади.History Янги қоидага мувофиқ, агар авиакомпания самолётни сиғими кичикроқ бошқа ҳаво кемасига алмаштиришга мажбур бўлса, у мижозларга…
Батафсил...Шаирбек Ташиевнинг эҳтиёт чораси зарар қопланганидан сўнг уй қамоғига ўзгартирилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси, республика парламенти собиқ депутати Шаирбек Ташиев тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди. Бу қарор коррупцияда гумон қилинаётган шахс давлатга етказилган зарарнинг асосий қисмини қоплаганидан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича айблов қўйилган собиқ депутат…
Батафсил...Ўш халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўш шаҳридан борган делегация Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган қардош шаҳарларнинг халқаро форумида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Япония, АҚШ, Франция ва Россия муниципалитетлари, халқаро ташкилотлар ҳамда бизнес вакиллари қатнашди. Форум доирасида Ўш ва Наманган шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Ўш шаҳар ҳокимлиги аппарати раҳбари Миктибек Осмоналиев бир қатор хорижий ҳамкорлар…
Батафсил...Омурбек Текебаев Бременда қирғизистонлик талабалар билан учрашди
Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси Омурбек Текебаев Бремен шаҳрида қийин вазиятда қолган қирғизистонликлар билан учрашди. Аввалроқ Ўшдаги Samara Academy фирмаси орқали Германияга уч ойлик виза билан ишлаш учун келган қирғизистонлик талабаларнинг бир қисми яшаш шароитлари ёмонлиги ва ишсиз қолганидан шикоят қилган. Фирма эса бу айбловларни рад этди. Шу орада Қирғизистон Меҳнат вазирлиги йўлда қолиб кетган 130 нафар талабанинг 50 нафари бошқа компанияларга…
Батафсил...Ёнилғи-мойлаш материаллари захираси сентябргача етади, Хитой ва Беларусдан етказиб бериш бошланди
Қирғизистонда ёнилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) захираси камида яна бир ярим ойга, яъни сентябргача етади. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси раиси биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев 22 июль куни 24.kg нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россиядан ЁММ етказиб бериш билан боғлиқ инқироз кучайган пайтда Қирғизистондаги ёнилғи захираси икки-уч ҳафтагагина етадиган танқидий даражагача камайган. Бироқ, ҳукумат вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлган. Айни…
Батафсил...Қирғизистон: «Хитой мавзуси» ва расмийнинг огоҳлантириши баҳсларга сабаб бўлмоқда
Қирғизистонда ер масаласи, хорижий инвестициялар ва хитойлик ишчилар мавзуси атрофида турли баҳслар бўлмоқда. Президент администрацияси вакили Дайирбек Орунбеков ижтимоий тармоқларда «Хитой босиб кетди», «ерлар сотиляпти», «ташқи қарз назоратдан чиқди» каби даъволарни тарқатаётганлар қонун олдида жавоб бериши мумкинлигини билдирди. Унинг Facebook саҳифасида тарқатилган баёноти нафақат сиёсий муҳокамаларни кучайтирди, балки сўз эркинлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва давлатнинг ахборот соҳасидаги роли ҳақидаги…
Батафсил...Қирғизистон Россиядан етказиб беришдаги узилишлар фонида нефтни қайта ишлаш мини заводини қуради
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қарашли Кўчкор-Ота шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) қурилади. Бу ҳақда республика ҳукумати хабар қилди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Хитой–Қирғизистон қўшма корхонаси — «Марказий Осиё энергетикаси» МЧЖ ўртасидаги инвестиция келишуви 20 июль куни имзоланди. Заводда К-5 ва К-6 экологик стандартларига жавоб берадиган бензин, дизель ёқилғиси, битум ҳамда мотор мойлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳавий қуввати йилига 450 минг…
Батафсил...«Бошлиғингиз билан бирга қамаласиз». Орунбеков кимларни қўрқитди?
Қирғизистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбековнинг чет элликлар ҳақида «ёлғон маълумот» тарқатганлар «жавобгарликка тортилиб, қамалади» деган баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди. У эълон қилган рўйхатдан таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар ва сиёсий таҳлилчилар ҳам ўрин олган. Фаоллар буни қўрқитишга уриниш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш деб баҳолаб, бундай ҳаракат қонунга зид эканини таъкидламоқда.
Батафсил...Қирғизистон Энергетика вазирлиги блэкаут муаммоларини ҳал этиш учун президент жамғармасидан 350 миллион доллар олади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ўз жамғармасидан тахминан 350 миллион доллар ажратади. Хусусан, ушбу маблағлар янги электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қуришга йўналтирилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири Олтинбек Рисбеков маълум қилди, деб хабар беради Economist.kg. Вазирнинг сўзларига кўра, энергетика тизимидаги муаммолар 17 июль куни давлат раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган. Энергетика вазирлиги Жапаровга…
Батафсил...Қирғизистон ИИВ Хитой элчихонасини хитойлик меҳнат мигрантлари билан ишлаш жараёнига жалб қилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва Бишкекдаги Хитой элчихонаси Марказий Осиё республикасида яшаётган Хитой фуқаролари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда куч ишлатар идора матбуот хизмати хабар берди. Қўшма ҳаракатлар режаси Ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урмамбетовнинг Хитойнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Лю Цзянпин билан учрашувида муҳокама қилинди. Учрашувда Хитойдан келган меҳнат мигрантларининг Қирғизистон қонунларига…
Батафсил...Қирғизистонлик сиёсатчилар «Хитойга қарши кайфият» қўзғатиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
Қирғизистон Президенти администрациясининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков сиёсатчиларни жамиятда ксенофобияни қўзғатиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатишдан тийилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда миллатлараро адоватни қўзғатувчи постлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширилмоқда. Бу ҳақда амалдор ўзининг Facebook саҳифасида ёзди. Ўрунбеков интернетда тарқатилаётган ишончсиз маълумотларга мисол келтириб, бундай ахборотларни, унинг сўзларига кўра, «президент бўлишни орзу қилаётган сиёсатчилар» тарқатаётганини айтди.…
Батафсил...Қамчибек Ташиев президентлик сайловида иштирок этмаслигини маълум қилди
«Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок этмайди», деган маълумотни Ташиевга яқин шахслардан бири — Ўткурбек Раҳмонов ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилди. Унинг айтишича, собиқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловлари ва унда унинг номзоди кўрсатилиши мумкинлиги ҳақида жамиятда тарқалаётган миш-мишлар ортидан баёнот берган. Ташиевнинг сўзларига кўра, кейинги вақтларда унинг номи тилга олинган ишончсиз маълумотлар…
Батафсил...Қирғизистони президенти қизининг болаларга совға тарқатиши муҳокамаларга сабаб бўлди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қизи Жанайим Жапарова Иссиқкўл вилоятидаги «Олтин болалик» болаларни реабилитация қилиш марказида дам олаётган болаларга совғалар тарқатди. Бу воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Видеолар тарқалганидан сўнг жамоатчилик орасида турли фикрлар пайдо бўлди. Айрим фойдаланувчилар буни давлат раҳбари оила аъзоларини оммага танитиш ёки сиёсий имиж шакллантиришга қаратилган ҳаракат сифатида баҳолади. Бошқалар эса уни оддий…
Батафсил...Президентнинг дўстига ҳукм нимани англатади?
Қирғизистон сиёсий саҳнасида яқин вақтларгача катта таъсирга эга сиёсий шахслардан бири кўрилган Қамчибек Ташиевга чиқарилган маҳкама ҳукми жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим ҳуқуқшунос ва жамоат арбоблари худди жаноб Ташиевга қўйилган айблов билан қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар мавжудлиги, айни ҳолда Ташиев ва у билан бирга маҳкамага тортилганларга озодликда қолишларини назарда тутувчи пробация қўлланилганини икки хил ёндашув сифатида баҳолашмоқда. Ҳукм нима…
Батафсил...Қирғизистонда аёлларнинг сиёсатдаги иштироки янги босқичга кўтарилди
Қирғизистонда аёлларнинг давлат қарорларини қабул қилишдаги роли ортиб бормоқда. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирининг ўринбосари Аида Исатбек қизи Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ аёллар форумида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда аёлларни қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилмоқда ва уларнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этишига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, Жогорку Кенешдаги аёл депутатларнинг улуши 33,4% га, маҳаллий кенгашларда…
Батафсил...Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин
Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин Бу ҳақда «Кизмат» давлат муассасаси хабар берди. Маълумотга кўра, ўзбекистонликлар келганларида яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтиш онлайн ёки Аҳоли Хизмат Марказлари орқали амалга оширилади. «Агар сиз 60 кундан ортиқ қолишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, виза олишингиз ва рўйхатдан ўтишни узайтиришингиз керак», -деб таъкидлади агентлик.
Батафсил...Ақаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»
Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга нега ҳайкал қўйган бўлиши ҳақида айтди. У бу борада яқинда эълон қилинган подкастда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, Каримов даврида Ўзбекистоннинг дунёга нисбатан ёпиқ сиёсати Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун имконият яратган. Ақаевнинг айтишича, агар Ўзбекистон ўша пайтда ҳозирги Мирзиёев давридагидек дунёга очилганида, қирғиз тадбиркорлари…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айланмасини 2 миллиард долларга етказишга келишиб олди
Қирғизистон ва Ўзбекистон 2030 йилга келиб ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсадини қўйди. Ушбу улкан режалар Чўлпон-Отада бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг 12-йиғилишида муҳокама қилинди, деб хабар беради Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати. Йиғилиш мезбон мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари, Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамраислигида ўтди. Икки томонлама ҳамкорликдаги ютуқлар ҳақида гапирар экан,…
Батафсил...