Россиядаги янги қоидалар Қирғизистон автомобиль бозорини касодга учратди

Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга –   камайиб кетди. Россия янги қоидалар киритганидан сўнг Қирғизистон автомобиль бозори касодга учради. Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга – камайиб кетди. Россиянинг «Автостат» агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россияга 295,7 минг автомобиль импорт қилинган бўлиб, уларнинг 66,4 фоизи Япониядан, 24,6 фоизи…

Батафсил...

Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилди – ўнлаб одам яраланган, 4 киши ҳибсда

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл фуқароси ҳибсга олинди. 13 май куни маҳаллий қирғиз талабалари ва тиббиёт олийгоҳининг мисрлик талабалари муштлашаётгани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Тармоқ фойдаланувчилари калтакланганлар қирғиз ёшлари эканлиги ҳақида ёза бошлагач, оломон тўпланиб, ётоқхонадаги хорижлик талабаларни калтаклаган. Маҳаллий полиция оломон тўпланган…

Батафсил...

Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди

Ички ишлар вазирлиги 18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди. ИИВ маълумотларига кўра, 13 майга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 да “Восток-5” кичик туманидаги пиццерия ёнида “бир гуруҳ осиёлик кўринишдаги номаълум шахслар бир гуруҳ чет эллик талабаларни учратиб, уларни безовта қила бошлаган. Улардан сигарет талаб қилиб, “нима учун бу ерда сигарет чекяпсанлар” деб таҳдид қила…

Батафсил...

Қирғизистонда илк VAR тизимини Жалолободдаги стадионга ўрнатишга қарор қилинди

Жалолободда «Қурманбек» стадиони реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ерда маҳаллий «Мурас Юнайтед» ҳамда Бишкекнинг «Илбирс» клублари ўртасида Қирғизистон Премер-лигасининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Стадионнинг очилиш маросимида Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этиб, мухлисларни муҳим воқеа билан табриклади. ҚФИ матбуот хизмати хабарига кўра, стадион гибрид ўйин майдонига эга, 5000 томошабинга мўлжалланган ва кечки пайт учрашувларни ўтказиш имконини берувчи кучли ёритиш…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти Матраимов одамларидан тозаланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев республика Жогорку Кенеши (парламенти)ни собиқ божхоначи Райимбек Матраимовга алоқадор депутатлардан «тозалаш» ишлари якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда «АКИпресс» хабар беради. МХДҚ раҳбарининг қўшимча қилишича, энди парламентда порахўр амалдор билан божхона орқали ҳамкорлик қилган ёки у билан умумий бизнес юритган шахслар йўқ. Бироқ, Ташиевга кўра, бундай амалдорлар ҳали ҳам давлат идораларида ишламоқда. Генералнинг таъкидлашича, Матраимов…

Батафсил...

Садир Жапаров БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

Президент Садир Жапаров бугун, 17-май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Учрашувда Қирғизистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.   Давлат раҳбари Ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ролини қайд этиб, Қирғизистон низоларни тинч йўл билан ҳал этиш…

Батафсил...

“Крокус”даги терактда айбланганларнинг ҳибс муддати узайтирилди

“Крокус”даги террор хуружи 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 144 киши қурбон бўлган. Одамларнинг бир қисмини ҳужумчилар отиб ташлаган, кўпчилик эса ёнғин чоғида ҳалок бўлган. Москванинг Басманний туман суди 16 май куни тергов илтимосномасига кўра “Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича тўрт айбланувчининг ҳибс муддатини узайтирди,…

Батафсил...

Қирғизистонда кичик АЭС қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга ўн йил кетади

Қирғизистонда кичик атом электр станцияси (АЭС) қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга 10 йил талаб этилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири ўринбосари Таалайбек Байгазиев маълум қилди, дея хабар беради «Акчабар». «Бу тез амалга ошмайди. Бу узоқ жараён. Ҳозирда ўрганиш ва муҳокама қилиш жараёни давом этмоқда. Энг муҳим масалалардан бири Қирғизистондаги атом электр станциясида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлашдир», — дея тушунтирди Байгазиев республикада атом инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган семинарда. Бундан ташқари,…

Батафсил...

Хорижда 800 нафар қирғизистонлик тергов қилинмоқда

Терговдаги қирғизистонликларнинг аксарияти Россияда судланмоқда. Хориж тергов изоляторларида 788 нафар Қирғизистон фуқароси суд қарорини кутмоқда. Судланаётган қирғизистонликларнинг аксарияти (742 нафари) Россияга тўғри келади. Бу ҳақда 16 май куни парламент йиғилишида адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиков маълум қилди. Туркияда 13 нафар, Тожикистонда 9 нафар, Қозоғистон ва Италияда 5 нафардан, Венгрия ва Германияда 4 нафардан, Миср ва Саудия Арабистонида 2 нафардан, шунингдек,…

Батафсил...

Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ бекор қилинмоқда

2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини ўтказганидан сўнг Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга тақиқ қўйилган эди. Қирғизистонда уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга рухсат берилиши мумкин. Аввалги тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешга келиб тушди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати. 2019 йилда Қизил-Омполни ўзлаштиришга қарши чиққан маҳаллий аҳоли Бишкекда норозилик намойишларини…

Батафсил...

Ўш аҳолиси ЙТҲга сабаб бўлаётган йўл қисми борасида чора кўришни талаб қилмоқда

Намойишчиларнинг айтишича, ушбу трасса қисмида йил бошидан тўртта ёш бола ўлган.  Ўш вилоятининг Жапалак қишлоғида 15 май куни маҳаллий аҳоли намойиш ўтказди. Улар кўплаб йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлаётган трасса қисми борасида қандайдир чора кўришни талаб қилмоқда. Аҳоли қишлоқдан ўтаётган Ўш-Новқат-Боткен трассасида светофор ўрнатишни сўраб ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳалигача ҳал этилмаган. 13 май куни Howo…

Батафсил...

Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади: – бир ойгача…

Батафсил...

Ўшдаги «Исломбек» кафесининг биноси ноқонуний қурилган

Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган “Исломбек” кафеси биносини қуриш ва реконструкция қилиш учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар йўқ. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.   Маълумотларга кўра, режадан ташқари ўтказилган текшириш чоғида кафенинг жанубий томонидаги муниципал ер участкасида 4,0х10,0 метр ўлчамдаги ер участкаси ва унга олиб борувчи зинапоялар тегишли рухсатномаларсиз қурилганлиги аниқланган.   “Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан тегишли материаллар…

Батафсил...

Қирғизистонда тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин

Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилаётгани айтилмоқда. Қирғизистонга тухум импорти вақтинча тақиқланиши мумкин. Бундай таклифни Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги берди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Вазирлик тухум импортини олти ой муддатга тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу чора озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида…

Батафсил...

Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

Наманган вилоятида 13 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 километр шимоли-шарқда. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида 2 баллга тенг…

Батафсил...

Махабат Тажибек қизининг қамоқда калтакланди дейилган сурати эълон қилинди

6 апрелда Болот Темиров тергов қамоғининг ходимлари турмуш ўртоғи ва у билан бирга ўтирган аёлларни калтаклаганини билдирган. Аммо Жазони ижро қилиш хизмати Тажибек қизининг калтаклангани ҳақидаги маълумотни инкор қилган. Муассаса охирги суратлар бўйича эса изоҳ бергани йўқ. Temirov Live’нинг ҳозирги ва аввалги 11 ходими жорий йилнинг 16 январида қўлга олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликка чақриш», икки нафари эса мазкур чақириқларни…

Батафсил...

Қирғизистонлик яна тўрт спортчи Париж Олимпиадасига йўлланма олди

Шу билан 13 қирғиз спортчиси Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бунга қадар курашчилар Ақжўл Махмудов, Жўламан Шаршенбеков, Бекзат Алмаз ўғли, Эрназар Акматалиев, Амантур Исмаилов, Айпери Медет қизи, Айсулуу Тинибекова ҳамда Мээрим Жуманазарова, шунингдек сузувчи Денис Петрашов лицензия олган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 34 минг сўмни ташкил қилди

Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ошиши барча соҳаларда кузатилган. Статкомнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилнинг тўрт ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 341,7 миллиард сомни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,4 фоизга кўп. Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ижобий динамика кузатилгани, инфляция пасайгани ҳақида хабар берди. Истеъмол нархлари индекси 101,4 фоизни ташкил этиб 2,5 баробарга пасайди. 2022 йилда Қирғизистон…

Батафсил...

Ўшда аёлига зўравонлик кўрсатишда гумонланган 23 ёшли шубҳали қўлга олинди

Жабрланувчи милицияга мурожаат қилмаган. Бироқ бу воқеа камерага тушиб қолгани учун ички ишлар органларида «оилавий зўравонлик» сифатида рўйхатга олиниб, назоратга олинди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Новқат туманида яшовчи 23 ёшли фуқаро гумонланувчи сифатида ушланиб, 24 соатга ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, можаро ҳасаддан келиб чиққан. «Фуқаролик никоҳидаги фуқаронинг жабрланувчи рафиқаси ариза беришдан бош тортди ва видеони оммага тарқатганларга нисбатан чора…

Батафсил...

Қирғизистонда 5000 сўмлик янги банкнот муомалага киритилди

Миллий банк 10 майдан бошлаб муомалага киритилган 5000 сўмлик янги банкнот уч даражали ҳимоя элементини ўз ичига олганини билдирди. Янги банкнотнинг олд томонида аввалгидек актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг портрети, орт томонида Ала-Тоо кинотеатрининг биноси акс эттирилган. Банкнотнинг ўлчами ўзгаришсиз қолдирилган.

Батафсил...
1 2 3 81