Аравондаги масжидлар дезинфекция қилинмоқда

Бугун, 19-февраль куни Ўш вилоятининг Аравон туманидаги жума масжидлари тозаланиб, дезинфекция қилинмоқда. Бу ҳақда туманнинг бош имом хатиби Алибек хожи Жусупов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу ҳудудда эпидемиологик вазият барқарор эканлигига қарамай, энг муҳими, тозалик ва масжидларда намоз ўқиладиган жойларни зарарсизлантиришдир.

 

“Жума намозига кўп одамлар келади. Уларнинг орасида турли хил одамлар бор. Агар биз ўз хавфсизлигимиз ҳақида ғамхўрлик қилмасак, яна ким ғамхўрлик қилади? Пайғамбаримиз (с.а.в.) «поклик иймоннинг ярми» деб  айтганлар. Бундай тадбирларни эътиборсиз қолдирмаслик керак «, – деди Алибек ҳожи Жусупов.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ